1

Яшил «аптечка» - иситмани туширувчи, қулоқ оғриғини даволовчи ва тери касалликларида фойдали гуллар

САЛОМАТЛИК 21.10.2016, 09:48
Теглар: Саломатлик
Яшил «аптечка» - иситмани туширувчи, қулоқ оғриғини даволовчи ва тери касалликларида фойдали гуллар

Уй ўсимликлари нафақат хонадонимизга кўрк беради, ҳавони тозалайди ва турли касалликларга даво бўла олади.

Алоэ шохчасини бош тўпдан олинган, сувга солиб илдизлатилган новдасидан ёки қаламчасидан олиб  ўстирилади. Ўсимликни махсус кактус учун мўлжалланган тупроққа экиш самарали. Алоэ алоҳида парвариш талаб қилмайдиган гул. Уни уйингизнинг жануб томонига қўйсангиз, яхши ўсади. Ушбу гулга ёз ойларида етарлича сув қуйиш керак бўлса, қиш фаслида ойда 2-3 марта суғоришнинг ўзи кифоя. Яна унутмангки, сув қуйганингиздан кейин гултувакнинг тагидаги ликопчада сув бўлса, уни тўкиб ташлаш зарур. Чунки ортиқча намлик алоэ илдизини чиритиб юборади.

Шифобахш хусусиятлари: алоэ табиий антибиотик саналади. Яллиғланишга қарши ва иситма туширувчи таъсирга эга. Гулнинг шарбати ва эти (мякоть)ни компресс, дамлама, қайнатма сифатида ишлатиш мумкин. Даво учун 15 см.дан ошиқ бўлган алоэ баргларини қўллаш лозим. Шунингдек, 3 йилдан катта бўлган алоэ ўсимлиги даволовчи таъсирга эга бўлади.

 

Каланхоэўз номи билан «шифокор» гул. Унинг дегремон навли турининг даволовчи таъсири кучли. Ўсимлик ёруғликни яхши кўради, ёз ойида унга ўртача сув қуйинг, қиш кунларида эса гулга сув пуркаманг. Гул баргларининг ажойиб хусусияти бор: баргнинг четида илдиз отган новдалар ўсиб чиқади. Бу новдалар ерга тўкилиб, тезда илдиз отади. Агар гул ёнида бошқа гул туваклари бўлса, у тез фурсатда бошқа тувакларни ҳам ишғол қила бошлайди.

Шифобахш хусусиятлари: гул баргининг шарбати ва дамламасини ташқи дори сифатида қўллаш мумкин. Гулнинг тоза шарбати яллиғланиш қарши самарали восита. Унинг ёрдамида турли тери касалликлари, чипқон, яралар, куйиш ва кесилган жойларни даволаш мумкин.

 

Муаттар каллизия — «уй женьшень»и. Ўсимлик қуёш нурларини ёқтирмайди. Уни кун ботиш ёки шарқий тарафда ўстириш лозим. Сувсизликдан ўсимлик барг тўкади. Муаттар каллизияни қаламчалардан йил давомида ўстирилади.

Шифобахш хусусиятлари: баргларини яра, жароҳатлар, кўкарган жойларга боғлаш мумкин. Ўсимлик фақат маълум бир вақтдан кейин, яъни новдасида 9 та «бўғинча»лар пайдо қилиб, бу «бўғинча»лар бинафша рангга киргандан кейингина фойдали хусусиятга эга бўла бошлайди.

 

Муаттар пеларгония (душистая пеларгония) қуёш нурларини яхши кўради. Ёзда, тоза ҳавода гул янада гуркирай бошлайди. Ўсимлик гуллай бошлаганда унга кўпроқ сув қуйиш лозим. Аммо кўп сув қўйилса, барглари тўкила бошлайди. Яна гул новдаларини қирқиб туриш керак. Кесилган новдачаларни сувга солиб қўйилса, икки ҳафта ичида илдиз чиқаради. Битта тувакка бир неча хил муаттар пеларгониядан экилса, уйга ўзгача кўрк беради.

Шифобахш хусусиятлари: бактерияларга қарши таъсирга эга. Баргларини жароҳат ёки оғриётган жойга босилади. Халқ табобатида бу гулдан болалар қулоқ оғриғини даволашда фойдаланилади. Гул баргини қувурча шаклида ўраб, оғриган қулоққа тиқиб қўйилади, бир қанча вақтдан кейин оғриқ пасая бошлайди.

 

Муаттар розмарин ҳам қуёш нурини ёқтиради. Гул тупроғини қуруқлашиб қолишидан асранг. Кўпайтириш учун 3-4 см. узунликдаги гул новдасини нам қумга қадаб, устидан целлофан пакет ёпиш лозим. 3-4 ҳафтадан кейин илдиз отган ўсимликни бошқа гултувакка кўчирилади.

Шифобахш хусусиятлари: ўсимлик ифори бактерияларни ўлдиради ва уй ҳавосини тозалайди. Баргларидан тайёрланган дамламадан қувват оширувчи ва сафро ҳайдовчи восита сифатида фойдаланилади.

ФАЙРУЗА тайёрлади

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1