Ҳар 7 ойда тана ҳужайралари янгиланади. Инсон танасида турли модда алмашинуви жараёни юз беради. Улардан биттаси издан чиқса ҳам саломатликка таъсир кўрсатади. Тана ҳароратининг тушиши, кўтарилиши, кўп чанқаш, вазн ортиши каби асоратлар модда алмашинуви бузилганидан дарак беради. Бунинг олдини олиш учун танада модда алмашиши билан танишиб чиқамиз.
Газ алмашинуви
Бу моддаларнинг қонга тушиб, то хилтга айланишига қадар бўлган вақтда содир бўлади. Моддалар қонга тушади, чиқиндилар эса турли йўллар билан ичак, буйрак, тери ва баъзи ҳолларда эса ҳатто нафас йўли орқали чиқиб кетади.
Асоратлар: оғиздан қўланса ҳид анқиса, бу танада турли хилт (шлак)лар йиғилганидан далолат беради.
Маслаҳат: модда алмашинувини қийинлаштирувчи ахлатни тозалашнинг шундай йўли бор. 10 кун давомида ҳар куни 0,5 гр аскорбин кислота (С витамини) ичинг ва овқатдан сўнг кунига 2‑3 марта ярим стакан асал қўшилган наъматак, райҳон дамламаси ичинг. Кун давомида кўпроқ тоза сув ичинг.
Оқсил алмашинуви
Оқсил — танамиз қурилиш тизимининг муҳим омили. Оқсиллар турли аминокислоталардан таркиб топган ва танага гўшт, тухум, творог, сут билан тушади.
Асорат: камҳаракатлилик танада оқсил алмашинуви бузилишига олиб келади. Мушаклар ўрнини ёғ тўқималари эгаллайди. Мушак тўқималари билан биргаликда тери чўзилувчанлигини сақловчи коллаген ва эластин ҳам вайрон бўла бошлайди. Ўпкани кислород билан тўйинтирувчи гемоглобин миқдори тушиб кетади.
Маслаҳат: кунига 100‑150 гр. творог, 2‑3 кунда бир марта тухум истеъмол қилинг. Бу танадаги аминокислоталар заҳирасини тўлдиришга ёрдам беради.
Кўпроқ пиёда юринг. Камҳаракатлиликни тана ўз‑ўзини йўқ қилишга сигнал сифатида қабул қилади.
Углевод алмашинуви
Углеводлар эвазига тана қувват олади.
Асорат: қондаги қанд миқдорини текшириб туринг. Тез-тез чанқоқ ҳис қилиш, сув кўп ичганда ҳам чанқоқ босилмаслиги — қонда глюкоза миқдори ортиб кетганидан далолат. Тезда очлик ва кучсизликни ҳис қилсангиз, қонда қанд миқдори тушиб кетган. Бу асоратлар қандли диабет касаллигида учрайди.
Маслаҳат: ширинлик истеъмолини камайтиринг. Ширинлик егач, кўк чой ичинг. Чой углеводларнинг сўрилишини секинлаштиради.
Ёғлар алмашинуви
Ўзингизда қувватсизлик сезсангиз, оғиз ва танадан қўланса ацетон ҳиди келса, билингки, танада ёғ алмашинуви бузилган.
Асорат: вақти-вақти билан танадаги ёғ миқдорини текшириб туринг. Ҳар 10 йилда модда алмашинуви 2 фоизга камайиб, тана вазни 2 кг. оша бошлайди. Аёл танасида 22 % ёғ тўқималарига эга бўлиш нормал ҳисобланади.
Маслаҳат: ёғлар эриши учун кўпроқ ҳаракатда бўлинг, ёғсиз маҳсулотлар истеъмол қилинг.