АсосийСпорт

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга мағлуб бўлди

Бу Миллий терма жамоанинг Фабио Каннаваро бош мураббийлиги остидаги илк мағлубияти бўлди.

'Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга мағлуб бўлди'ning rasmi

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияда Уругвай миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва Фабио Каннаваро бош мураббийлиги остидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Ўйиннинг биринчи бўлими деярли тенг курашлар остида ўтди. Икки жамоада ҳам гол уруш учун имкониятлар бўлди, бироқ ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни “оқ бўрилар” анча фаол бошлади. Бироқ Уругвай қарши ҳужумда ўйнаб бир неча бор голга яқин келди. Хусусан, баҳснинг 51-дақиқасида Уругвай футболчиси Фокундо Торрес ҳисобни очди. Ўзбекистонликлар ушбу голга жавоб беришга ҳаракат қилиб, бир нечта ҳужумлар уюштирди. Аммо 60-дақиқада Хуан Санарбия жанубий америкаликлар ҳисобига яна бир гол ёздириб қўйди.

Ниҳоят, учрашувнинг 81-дақиқасида “оқ бўрилар” ҳам ўз мақсадига эришди. Русланбек Жиянов уругвайликлар дарвозасини ишғол қилиб, орадаги фарқни қисқартирди – 1:2. Шу тариқа ўйин якунигача таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бош мураббийлиги остидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қўлимда жуда яхши жамоа бор, лекин уни янада яхшилашим керак – Каннаваро'ning rasmi

    Спорт Бугун 22:05

    Қўлимда жуда яхши жамоа бор, лекин уни янада яхшилашим керак – Каннаваро

    Бош мураббий Фабио Каннаваро баҳсдан кейин ўз фикрларини айтди.

    'Ўзбекистоннинг Уругвайга қарши асосий таркибида кимлар ўйнаши айтилди'ning rasmi

    Спорт Бугун 16:51

    Ўзбекистоннинг Уругвайга қарши асосий таркибида кимлар ўйнаши айтилди

    Учрашув Малайзиянинг Малакка шаҳрида жойлашган “Hang Jebat” стадионида бўлиб ўтади.

    'Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак — Каннаваро'ning rasmi

    Спорт 09.10.2025 21:57

    Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак — Каннаваро

    Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Кувайт билан ўйинда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапирди.

    'Ўзбекистоннинг Қувайтга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    Спорт 09.10.2025 17:19

    Ўзбекистоннинг Қувайтга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Ўйин соат 18:00 да “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.

    'Ўзбекистон терма жамоаси Каннаваро бошчилигидаги илк ўйинини Қувайтга қарши ўтказади'ning rasmi

    Спорт 09.10.2025 09:40

    Ўзбекистон терма жамоаси Каннаваро бошчилигидаги илк ўйинини Қувайтга қарши ўтказади

    Бугунги ўртоқлик учрашуви Тошкентдаги “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.