АсосийSalomatlik

Тумовдан аллергиягача: 9 касалликнинг «таржимаи ҳоли»

 

 

Ринит (тумов)

Синусит (сурункали тумов)

 

Грипп

 

 

ЎРВИ

Ангина (бодомча безлар яллиғланиши)

Белгилари

Бурун битиши, бурундан сув ва йирингли суюкликнинг кўп келиши.

Махсус дори воситалари томизилгандан кейин ҳам ўтиб кетмайдиган бурун битиши, ҳарорат кўтарилиши, бош оғриши

Бутун баданнинг зирқираши,

бўғим ва мушакларда оғриқ,

38-39 даражали тана ҳарорати.

Бир неча кундан кейингина тумов ва йўтал бошланиши мумкин.

Умумий ҳолсизлик, ҳароратнинг бироз (37-38 даражагача) кўтарилиши, томоқ ачишиши, аввал қуруқ, кейин балғамли йўтал.

Томоқда чидаб бўлмас оғриқ, бодомча безлар шишиши, баъзан ҳарорат 40 даражагача кўтарилиши мумкин.

Сабаблари

Турли қўзғатувчилар: бактериялар, ҳарорат ўзгариши, кимёвий препаратлар.

Ҳар қандай тумов синуситга олиб келиши мумкин (айниқса, беэътибор қолдирилса).

Грипп қўзғатувчилари — А, В, С гуруҳ вируслари касал одамдан юқади.

Рино- ёки аденовируслар, ўта совқотиш, касал одам билан мулоқот

Қўзғатувчиси — стрептококк. Бодомча безларнинг сурункали яллиғланиши (тонзиллит) ва бетоб одам билан мулоқот касалликка сабаб бўлади.

Олдини олиш учун нима қилиш керак?

Бурунни уқалаш. Ҳар куни бурунга шўр сув (1 стакан сувга 1 чой қошиқ туз солиб) тортиб чайқаб туриш фойдали.

Ринитда қўлланиладиган муолажаларни қилиш керак.

Чиниқиш, иммунитетни оширадиган воситалар қабул қилиш, эпидемия пайти махсус ниқобсиз кўчага чиқмаслик, октябрдан апрелгача ҳар куни С витамини қабул қилиш, гигиена қоидаларига риоя этиш.

Гриппда қўлланиладиган муолажаларни қилиш керак.

Оғиз ва томоқдаги ҳар қандай касалликларни вақтида даволаш керак.

Қандай даволанади?

Касалликнинг илк босқичида кўп миқдорда С витамини қабул қилиш лозим. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда бурунга махсус томчилар томизилади.

Йод настойкаси қўшилган сув билан бурунни ювиш керак. Шифокор кўрсатмасига кўра шамоллашга қарши препаратлар қабул қилиш лозим. Агар дард кучайиб кетса, антибиотиклар буюрилади.

Грипп вирусига ҳатто антибиотиклар ҳам таъсир қилмайди. Айрим препаратлар касалликнинг кечишини бироз енгиллаштириши мумкин. Даволашни С витамини қабул қилишдан бошланг.

Иситма туширувчи, яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи воситалар қабул қилиш, бурун учун махсус пуркагич (спрей)дан фойдаланиш, иммунитетга қувват берувчи дориларни ичиш керак.

Фақат ётиб даволаниш керак. Томоқни ош тузи ва марганцовкали эритмалар билан чайиш фойдали. Оғир ҳолатларда антибиотиклар буюрилади.

Маслаҳат

Илк белгилар намоён бўлганда ярим стакан сувга 5 томчи йод томизиб ичиш ва бир бўлак саримсоқ пиёз истеъмол қилиш яхши фойда беради.

Оддий тумовнинг синуситга айланиб кетишидан сақланиш учун қулоққа борат кислотасига ботирилган пахта пилик қўйилади. Бурун учун томчиларни ҳаддан ортиқ ишлатманг.

Иссиқ ванналар, горчичниклар каби танани иситувчи ҳеч нарса мумкин эмас. Бу организмнинг ҳимоя хусусиятини камайтиради.

Касалликнинг биринчи куни ҳар қандай иситувчи муолажалардан тийилинг. Акс ҳолда касалликни авж олдириб юборасиз.

Ангина айрим инфекцион хасталиклар белгиси бўлиши ҳам мумкин. Шу боис ангинанинг илк белгиларини сезишингиз биланоқ шифокорга мурожаат қилинг.

Қандай асоратлари бор?

Ринит сурункали тус олиши, ундан ҳам ёмони, синуситга айланиб кетиши мумкин.

Агар синусит сурункали турга ўтиб кетса, бош оғриғи ва ҳатто мияда қон айланишининг бузилиши ҳам кузатилади.

Грипп беморда аввалдан мавжуд касалликларни қўзғатиш билан бирга, бронхит, зотилжам ва менингит каби хавфли асоратларни ҳам қолдиради.

Нотўғри даволанса, яллиғланиш жараёни буруннинг ёндош бўшлиқларига, бронхларга ва ҳатто ўпкага ҳам ўтиб кетиши мумкин.

Яхши даволанмаса, ангина бўғимлар, буйраклар ва ҳатто юракда турли бузилишларни юзага келтиради.

 

Ларингит (томоқ яллиғланиши)

Трахеит (трахея яллиғланиши)

Бронхит (бронхлар яллиғланиши)

Аллергия

Томоқ қуруқлашиши, ачишиши, овоз бўғилиб қолиши, касаллик ўтиб кетганда овоз бутунлай йўқолиши. Ҳарорат баъзан бирозгина ошиши мумкин.

Қуруқ йўтал хуруж қилиши мумкин. Кўпинча овоз хириллаб, нафас олиш тезлашади.

Тумов, томоқ оғриғи билан бирга кўкрак қафасида ачишиш, йўтал кузатилади, ҳарорат кўтарилади.

 Кўз қичишиши, шишлар, тумов, тошмалар, аксириш, йўтал ва ҳ.к.

Совуқ ҳаводан оғиз орқали нафас олиш туфайли шиллиқ қават яллиғланиши, бактериялар

Вируслар туфайли юзага келади. Трахеит кам ҳолларда мустақил равишда учрайди. Кўпинча грипп ва ЎРКга чалинганда бошланади.

Кўпинча ЎРВИ ёки бошқа бактериал касаллик мавжуд бўлганда юзага келади. Бронхлар заифлашувига чекиш, совқотиш кабилар таъсир кўрсатади.

Иммун тизими яхши ривожланмаганлиги, кўчада, уйда, озиқ-овқатларда маиший кимёнинг кўпайиб кетиши

 

Томоқ шиллиқ қаватини қичиштириши мумкин бўлган ҳамма нарсадан воз кечинг. Уй тозалаётганда махсус дока респиратордан фойдаланинг.

Гриппда қўлланиладиган муолажаларни қилиш керак.

Очиқ ҳавода эрталабки бадантарбия, контраст душ, сузиш, нафас гимнастикаси, чекишни ташлаш, ҳар қандай шамоллашни ўз вақтида даволаш.

Иммунитетни чиниқтириш, аллергия чақирувчи маҳсулотлардан парҳез қилиш, чанг ва ўткир ҳидлардан узоқроқ юриш.

Горчичниклар, банкачалар, оёққа иссиқ ванналар (горчичник қўшиб) мумкин. Томоқни кунига 2-3 марта истеъмол содаси ва йодли эритма билан чайиш керак (ярим стакан илиқ сувга ярим чой қошиқ истеъмол содаси ва 2-3 томчи йод солинади).

Трахеитни келтириб чиқарган касалликлар билан биргаликда йўтални ҳам даволаш керак. Горчичниклар, балғам кўчирувчи ва йўталга қарши воситалардан фойдаланинг.

Ўткир бронхтда асосий даво чоралари: кўп суюқлик ичиш, иситма туширувчи ва яллиғланишга қарши препаратлар, поливитаминлар қабул қилиш.

Аллергия чақирган воситалар билан контактга чек қўйиш лозим. Аллергияга қарши (антигистамин) воситалар, кальций, оғир ҳолларда гормонал препаратлар буюрилади.

Кечқурун уйқудан олдин асал ва сариёғ қўшилган қайноқ сут ичинг. У яллиғланган томоқни юмшатади.

Иложи борича тез-тез лимонли қайноқ чой ичинг. Кам-камдан ҳўплаб ичиш керак.

Бир бош пиёзни тозалаб, ичини ўйинг. Шакар сепиб, газ печида пишириб олинг. Ҳар куни биттадан мана шу тарзда пиёз еб туринг.

Иммун тизими вақт ўтиши билан ривожланиб боради. Шу сабабли болаларда бирон маҳсулот аллергия чақирган бўлса, орадан вақт ўтгач, ўша маҳсулотдан яна озгина бериб кўриш, агар аллергик реакция кузатилмаса, босқичма-босқич унинг миқдорини орттириб бориш керак.

Охиригача даволанмаган ларингит сурункали тусга ўтиб, исталган пайтда овоз йўқолиб қолавериши мумкин.

Трахеит охиригача даволанмаса, транхеобронхитга, бронхитга ва ҳатто зотилжамга олиб келади.

Бронхит сурункали тус олиши, унинг ортидан зотилжам, ўпка эмфемизми каби хавфли касалликлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд.

Квинке шиши (оғиз ва бурун шиллиқ қавати шишиши), анафилактик карахтлик (бир неча дақиқада ўткир равишда юзага келган аллергик реакция туфайли ҳушдан кетиш), астма.

ШАҲИНА тайёрла

Бошқа янгиликлар