АсосийСиёсат

ФВВ тизими янгиланади

Президент фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

'ФВВ тизими янгиланади'ning rasmi

Фавқулодда вазиятларни олдини олишда янги ёндашувлар, рақамли инфратузилма ва маҳаллий профилактикага урғу берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.

Таъкидланишича, соҳада ҳозирча комплекс ёндашув етишмайди, иш жараёнлари эса замон талабларига мослашмаган.

Мутасаддилар маълум қилишича, фавқулодда ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи аҳоли хонадонларида рўй бермоқда.

Шу сабабли, хавфсизликни таъминлашда профилактика ишларини маҳаллаларда ташкил этиш, рақамли технологияларни жорий этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янгилаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, ФВВ академиясида дуал таълим ва малака ошириш маркази ташкил қилиниши, замонавий қутқарув техникасини ишлаб чиқариш ва фан-амалий тадқиқотларни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар