АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан учрашди

Учрашув Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди.

'Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан учрашди'ning rasmi

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтган.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Тожикистон Президентини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги самарали бўлгани билан самимий табриклади ҳамда "Марказий Осиё - Россия" форматидаги бўлажак учрашув ва МДҲ саммити муваффақиятли ўтишини тилаган. 

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Икки томонлама ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, авиақатновлар сони ортиб бормоқда.

Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фаол маданий-гуманитар алмашинув ва сермаҳсул ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик асосий масалалар, шу жумладан жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан батафсил фикр алмашилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент саммитда қатор стратегик ташаббусларни илгари сурди'ning rasmi

    Сиёсат 09.10.2025 20:05

    Президент саммитда қатор стратегик ташаббусларни илгари сурди

    Мирзиёев терроризм, экстремизм, кибертаҳдидлар ва одам савдосига қарши курашиш бўйича биргаликда чоралар кўриш муҳимлигини қайд этди.

    'Мирзиёев Тожикистонга нега кетди?'ning rasmi

    Сиёсат 09.10.2025 15:52

    Мирзиёев Тожикистонга нега кетди?

    Давлат раҳбари Душанбеда Тожикистон Бош вазири томонидан кутиб олинди.

    'ФВВ тизими янгиланади'ning rasmi

    Сиёсат 09.10.2025 13:03

    ФВВ тизими янгиланади

    Президент фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

    'Ҳалигача фавқулодда вазиятлар муҳофазаси бўйича комплекс дастур йўқ— Президент'ning rasmi

    Сиёсат 08.10.2025 21:48

    Ҳалигача фавқулодда вазиятлар муҳофазаси бўйича комплекс дастур йўқ— Президент

    Мирзиёев фавқулодда вазиятлар соҳасидаги янги ёндашувлар билан танишиб чиқди.

    'Мирзиёев Озарбайжонга қилган амалий ташрифини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 07.10.2025 21:12

    Мирзиёев Озарбайжонга қилган амалий ташрифини якунлади

    Президентни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кузатиб қўйди.

    'Мирзиёев Озорбайжонда нималар қилябди?'ning rasmi

    Сиёсат 07.10.2025 19:22

    Мирзиёев Озорбайжонда нималар қилябди?

    Эсингизда бўлса керак давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Озорбайжонда бўлиб турибди.