АсосийСпорт

Ўзбекистоннинг Қувайтга қарши асосий таркиби маълум бўлди

Ўйин соат 18:00 да “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.

'Ўзбекистоннинг Қувайтга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Қувайт миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни асосий таркибда бошлайдиган ўзбекистонлик футболчилар маълум бўлди.

Қайд этиш жоиз, ушбу беллашув МТЖнинг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро учун жамоа устозлигидаги дебют ўйин бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунга қадар Қувайтга қарши 5 марта майдонга тушган. Ушбу ўйинларнинг 3 тасида ғалаба қозонган, 2 ўйинда эса имкониятни бой берган.

Ўйин соат 18:00 да “Олимпия” стадионида старт олади.

    Бошқа янгиликлар