АсосийСпорт

Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак — Каннаваро

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Кувайт билан ўйинда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапирди.

'Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак — Каннаваро'ning rasmi

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Кувайтга қарши кечган ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан якунланган ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

“Кеча айтганимдек, ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак. Учрашувни яхши бошладик. Машғулотларда ишлаган ғояларимиз иш берди. Футболчилар мени эшитаётганидан мамнунман. Бироқ ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди. Энди менда футболчилар ҳақида кўпроқ маълумот бор.

Негативлар доимо бўладиган ҳолат. Шу вақтга қадар танқидлар бўлмаганми? Албатта, бўлган. Лекин уларга эътибор қаратмайман. Доимо ўз ишим ҳақида ўйлайман. Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак.

Мен футболчиларга бироз агрессив бўлишларини айтдим. Тўпсиз ўйнаш устида ишлашимиз керак. Рақиб прессинг қилмаган тақдирда ҳам бунга тайёр бўлиш керак. Биринчи гол машғулотлар меваси», – дея унинг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Мураббий ўйиннинг иккинчи бўлимида Отабек Шукуров 11 метрдан муваффақиятли зарба бера олмаганига ҳам тўхталган. Бу ўзбекистонлик футболчилар қаторасига иккинчи ўйинда пенальтидан фойдалана олмаслиги бўлмоқда. Бундан олдин Элдор Шомуродов CAFA Nations Cup финалида Эрон дарвозасига белгиланган пенальтини ура олмаганди.

«Пенальтини футболчилар амалга оширади, бироқ аввал уни ҳис қилиш керак. Бунинг устида ишлашда давом этамиз. Футболда ҳамма нарсани машғулотлар орқали ривожлантириш мумкин. Файзуллаевнинг ҳолати яхши; бу борада шифокорлар билан гаплашдик.

Ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак. Ғалаба қозонаётган вақтда кўпроқ назоратга урғу бериш зарур. Ҳисоб 2:0 бўлиб турган вақтда оддий ҳолда тўпни йўқотдик; рақибга имкон бермаслик энг муҳими. Бироқ футболчилар мен улардан сўраганимни бажара олишди.

Тўп назорати устида ишлашимиз зарур. Майдонда 90 дақиқа давомида фақат югуриш имконсиз. Шу сабаб, футболчилардан бир-бирини яхшироқ тушуниш талаб этилади.

Бизнинг футбол кўп нарсани ўз ичига олади. Умид қиламанки, футболчилар билан кўпроқ гаплашамиз. Гарчи доимо бирга бўлмасак-да, уларга ишонч бериб, видеолар орқали ишлашга ҳаракат қиламиз», – деган мураббий.

Ўзбекистон миллий жамоаси йиғин доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини 13 октябрь куни Малайзияда Уругвай миллий жамоасига қарши ўтказади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Қувайтга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    Спорт 09.10.2025 17:19

    Ўзбекистоннинг Қувайтга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Ўйин соат 18:00 да “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.

    'Ўзбекистон терма жамоаси Каннаваро бошчилигидаги илк ўйинини Қувайтга қарши ўтказади'ning rasmi

    Спорт 09.10.2025 09:40

    Ўзбекистон терма жамоаси Каннаваро бошчилигидаги илк ўйинини Қувайтга қарши ўтказади

    Бугунги ўртоқлик учрашуви Тошкентдаги “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.

    'Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди'ning rasmi

    Спорт 08.10.2025 18:41

    Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

    Учрашувда  Каннаваро йиғинга чақирилган футболчилар ҳақида ҳам фикр билдирди.

    'Роналду футбол тарихидаги биринчи миллиардерга айланди'ning rasmi

    Спорт 08.10.2025 15:57

    Роналду футбол тарихидаги биринчи миллиардерга айланди

    Португалиялик юлдузнинг бойлиги 1,4 миллиард долларга етди ва у Лионель Мессидан ўтиб кетди.

    'Ўзбекистон шотокан каратэчилари Токиодаги жаҳон чемпионатида 33 та медаль қўлга киритди'ning rasmi

    Спорт 07.10.2025 11:43

    Ўзбекистон шотокан каратэчилари Токиодаги жаҳон чемпионатида 33 та медаль қўлга киритди

    Мусобақада 30 дан ортиқ давлатдан 600 га яқин спортчи иштирок этди.