1

Туркия етакчилигида қурилаётган Боку-Тбилиси-Гарс темир йўли Тошкентда муҳокама қилинади

СИЁСАТ 07.11.2023, 20:54
Туркия етакчилигида қурилаётган Боку-Тбилиси-Гарс темир йўли Тошкентда муҳокама қилинади

Аввал хабар қилинганидек, Туркия Президенти Эрдоған Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг Раҳбарлар саммити учрашуви учун Ўзбекистонга келади.

Ўтган ҳафта Қозоғистонда бўлиб ўтган Турк давлатлари ташкилоти саммитида иштирок этган президент Эрдоған Ўзбекистон пойтахтида ташкил қилинадиган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви учун эртага Тошкентга ташриф буюради. Тарихий Ипак йўли  жонланиши, Ўрта Камар лойиҳаси ва Зангазур масалалари раҳбарлар кун тартибида кўриб чиқилади.  

 Президент Ражап Таййип Эрдоған Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити учрашуви учун Ўзбекистонга ташриф қилади.  

Ўтган ҳафта Қозоғистонда ташкил этилган Турк давлатлари ташкилотининг учрашувида қатнашган Президент Эрдоған бу сафар 8-9-ноябр кунларида Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига келади.  

 Бу йилги 16-саммит икки кун давом этади. Эрдоған идоралараро йиғилишдан ташқари мамлакат лидерлар билан ҳам учрашади. Исроилнинг Фаластинга қилаётган ҳужумларини тўхтатиш, Фаластинга зудлик билан гуманитар ёрдам бериш масалалари муҳокама этиладиган масалалар орасида бўлади.  

Туркиянинг "Янги Шафақ" хабарига кўра, лидерлар саммит учрашувида аъзо ўлкалар ўртасида тижорат, иқтисодий ва маданий ҳамкорликнинг инкишофи учун қадамлар ташланади. ЭCОТА ва Тижоратнинг Осонлаштириш Стратегияси каби минтақавий савдони яхшилаш ҳақида ҳам муҳокамалар бўлиб ўтади.  

Аъзо давлатлар орасида тижорат ҳажмини 100 миллиард долларга чиқариш учун қадам қўйилади. Минтақада транспорт инфраструктурасининг инкишофи раҳбарлар кундалик тартибида турган масалалардан биридир. Замонавий Ипак йўли жонлантирилиши бўйича ҳамкорликлар баҳоланади.

Туркия етакчилигидаги Шарқ-Ғарб Марказий коридорига чиқиш ва Боку-Тбилиси-Гарс темир йўлидаги ўзгаришлар ҳам муҳокама этилади.  

Сафар чоғида минтақа билан Туркия орасида тўғридан тўғри йўл алоқасини яратадиган Зангазур йўлидаги сўнгги ютуқлар ҳам баҳоланади.  

Зангазур Туркия билан чегарада жойлашган, Озарбайжоннинг анклав Нахчивон Мухтор Республикаси билан материк ҳиссасини ажратган 40 километрлик Арманистон ҳудудидир (аслида, Озарбайжоннинг тарихий ҳудуди). Озарбайжон 44 кунлик Ватан уруши натижасида 30 йилга яқин Арманистон тарафидан ишғол қилинган ҳудудларини озод қилди ва бу ҳудудларда суверенлигини барпо этди.  

Бундан кейин минтақанинг иқтисодий, транзит имкониятларини орттириш, минтақа давлатларининг инкишофини таъминламоқ учун Шарқ ва Ғарбни бирлаштирган йирик иқтисодиётни амалга ошириш келишиб олинди.  

Бу ойнинг сўнггига қадар Туркияда Зангазур коридори билан боғлиқ тендерлар ташкил этилади. Туркиянинг Дилучи чегара чизиғидан Иғдиргача, Гарсдан эса Боку-Тбилисигача ҳам темир йўл ётқизилади.  

224 киломертлик линия тез орада қуриб битказилади. Темир йўли транспортида йўллардан самарали фойдаланиш учун Шарқ-Ғарб Транс-Каспий ўрта йўлининг стратегик аҳамияти, халқаро тижорат, географик жойлашув ва хавфсизлик нуқтайи назаридан берилган афзалликлар муҳокама қилинади. Янги йўналишлар баҳоланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1