1

“Ўзбекистонда болаларнинг респиратор касалликларга чалиниши кўпаймоқда“– вазирлик

САЛОМАТЛИК 23.11.2023, 21:45
“Ўзбекистонда болаларнинг респиратор касалликларга чалиниши кўпаймоқда“– вазирлик

Ўзбекистонда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ушбу хасталикка чалинишнинг асосий улуши Тошкент шаҳри аҳолиси ҳиссасига тўғри келяпти. Натижада пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган.

Вазирлик бунга қарши чоралар ишлаб чиқди:

➖Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун ажратилган ўринлар сонини 300 тадан 500 тага ошириш белгиланди.

➖Сўнгги кунларда аҳолидан ҳароратининг кўтарилиши, йўтал белгилари билан чақирувлар сони ортгани сабабли “103” хизматига эрталаб соат 06:00 дан 14:00 гача пойтахт шифохоналарида захирада бўлган 40 таавтомашина қўшимча ажратилди.

➖Шу йилнинг 25 ноябридан вазирлик томонидан тез тиббий ёрдам хизматига 29 та тўлиқ жиҳозланган “Isuzu” русумдаги автомашиналари тиббий бригадалар билан доимий фойдаланиш учун ажратилади.

➖Бугунги кунда пойтахтдаги 12 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва 72 та оилавий поликлиникада эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача бўлган муддатда чақирув бўйича тиббий бригадалар фаолияти йўлга қўйилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1