АсосийJamiyat

Тошкентдаги ёнғинда қизлари билан вафот этган аёлнинг қариндошлари кўчада қолгани айтилмоқда(видео)

'Тошкентдаги ёнғинда қизлари билан вафот этган аёлнинг қариндошлари кўчада қолгани айтилмоқда(видео)'ning rasmi

2023 йил 18 декабрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги хонадонда юз берган ёнғинда аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

"Миллар" кўрсатувига мурожаат қилган марҳуманинг қариндоши ҳодиса оқибатида хонадон эгалари уйсиз қолганини, ҳеч ким улардан хабар олмаганини айтмоқда.  

Маҳалла фуқаролар йиғини экспертиза пайтида хонадонни тиклаш ишларининг имконини бўлмагани, ҳозирда уйни қайта қуриш учун ҳомийлар топилиб, барча чоралар кўрилгани қайд этди.

Яшнобод туман ҳокимлиги масъул ходимининг айтишича, хонадон эгалари маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйларда вақтинчалик яшаб туришга рози бўлишмаган.  

"Биз бошқа ҳудуддан уларга вақтинча яшаб туриш учун уй топдик. Бугуннинг ўзида кўчириш чоралари кўрилади”, — дейди ҳокимлик ходими.

    Бошқа янгиликлар