Ўзбекистонда 2024 йил 1 январь ҳолатига жисмоний ва юридик шахслар эгалигида 8 184 005 та кўчмас мулк объектлари мавжуд.
Бу ҳақда Кадастр агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундан:
- Якка тартибдаги турар жой объектлари - 6 244 155 та;
- Кўп қаватли уйлардаги квартиралар - 1 492 818 та;
- Нотурар жой объектлари - 601 478 тани ташкил этади.
2023 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда ўсиш динамикаси республика бўйича жами 154 446 та кўчмас мулкни ташкил этади.
Ўсиш динамикаси бўйича топ учталикни қуйидаги ҳудудлар эгаллади:
- Тошкент шаҳри- 24 525 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси - 15 549 та;
- Хоразм вилояти - 14 811 та.






