АсосийJamiyat

Фарғонада ооқасидан "Cobalt" келиб урилиши оқибатида "Damas" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

'Фарғонада ооқасидан "Cobalt" келиб урилиши оқибатида "Damas" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди'ning rasmi

"Миллар" дастурида қайд этилишича, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида аянчли ЙТҲ содир бўлган.

Олтиариқ-Марғилон темирйўл кесишмаси ҳаракатдаги поезд таркиби мавжудлиги сабабли транспорт воситалари учун ёпилган бўлган. "Damas" ҳайдовчиси темирйўл кесишмасидан ўтиш учун йўл очилишини кутиб турган вақтда орқасидан "Cobalt" автомобили катта тезликда келиб урилган. Натижада "Damas" зарбдан поезд вагонлари йўлига чиқиб кетиб, ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

"Cobalt" ҳайдовчиси жабрланувчига ёрдам бермасдан воқеа жойидан яширинган. Ҳозирда "Cobalt" автомобили ҳайдовчиси ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар