АсосийJamiyat

Бугун ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар