АсосийShou-biznes

Актриса нима учун "Зирапча"да ишлашга рози бўлган эди

'Актриса нима учун "Зирапча"да ишлашга рози бўлган эди'ning rasmi

“Зирапча” лойиҳасидан таклиф бўлган вақтда “Севимли” телеканали ҳали машҳур бўлмаган янги телеканал эди. Бу лойиҳа Ўзбекистон учун бошқача янгилик бўлганди.

Бундай реалитий шоулар яъни ҳақиқий шоулар ҳали бўлмаганди. Инсонлар ҳаётини борича кўрсатиш, қоғозга ўрамай олиб чиқиш бизда  янгилик эди.

У вақтда ўзимга яраша имиджга, обрў-эътиборга эга актриса бўлганлигим учун бироз қўрқдим ва жуда иккиландим.

Таклиф бўлган куни уйга келиб, онам билан маслаҳатлашганман.

Она, ”зирапча” номли янги лойиҳадан таклиф бўлди. Кўплаб таниқли актриса, журналист-бошловчилар рад жавобини берибди. Лекин инсон сифатида, ичимда қайсидир бир куч ишлашимни хоҳлаяпти. Тўғри тангани иккита тарафи бор. Бу лойиҳани халқ қабул қилса, инсонлар яхши қаршилайдиган бўлса келажаги бор, ривожланадиган лойиҳа.

Аммо лойиҳада кичик бир хатоликка йўл қўйилса ҳам  шунча йиллик меҳнатим, обрўйим чилпарчин бўлади. Олдимдп катта масъулият турибди, деганман.

“Болам, бор. Рози эканлигингни айт. Кўнглинг хотиржам бўлмаётган бўлса, турмуш ўртоғинг билан ҳам маслаҳатлашиб кўр. Чунки сени қўллаб-қувватлайдиган ҳам, ёнингда турадиган ҳам эринг”— дедилар.

Турмуш ўртоғимга айтишим билан: “зўр, рад жавобини берманг. Томошабинларга янгилик бўлади. Тўғри ҳар хил гап-сўз эшитишингиз мумкин. Лекин буларга эътибор бериб, бормай қўйишингиз бўлмайди. Ҳар доим негатив фикрлайдиганлар бўлган. Одамларга эътибор бермай нимани хоҳлаётган бўлсангиз шуни қилинг” – дедилар.

Яқинларимнинг маслаҳатлари билан ичимдаги иккиланишни енгиб бордим...

Тўлиқ интервью учун ҳавола: 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар