АсосийShou-biznes

Қирғизистонда “Ўзбек киноси кунлари” тадбири ўтказилади

'Қирғизистонда “Ўзбек киноси кунлари” тадбири ўтказилади'ning rasmi

15-17 май кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида "Ўзбек киноси кунлари" тадбирлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Акция доирасида Бишкекнинг "Россия" кинотеатрида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Сабот", "Ўзбек қизи", "Абдулла Орипов" филмлари намойиш этилади.

Шунингдек, Кинематография агентлиги директори ўринбосари Алишер Хўжаев, Ўзбекистон киноарбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов, режиссёрлар Рашид Маликов, Элёр Ишмуҳаммедов, таниқли актрисалар Нигора Каримбоева ва Феруза Саидовалардан иборат Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги раҳбари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Дастур якунида эса делегациянинг “Ак-Илбирс” Миллий кино мукофотини топширишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этиши кўзда тутилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар