АсосийШоу-бизнес

“Гадойчиликнинг бошқа бир тури чиқяпти” — Юлдуз Усмонова сунъий интеллект орқалиги фирибгарликлардан огоҳлантирди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова сунъий интеллект ёрдамида унинг номи, сурати ва овозидан фойдаланиб, одамлардан пул сўралаётгани ҳақида огоҳлантирди.

'“Гадойчиликнинг бошқа бир тури чиқяпти” — Юлдуз Усмонова сунъий интеллект орқалиги фирибгарликлардан огоҳлантирди'ning rasmi

Юлдуз Усмонова ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатида сунъий интеллект технологиялари инсонлар ҳаётини енгиллаштиришга хизмат қилиши кераклигини, аммо айрим шахслар ундан фирибгарлик мақсадларида ҳам фойдаланаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда унинг сурати ва овозидан сунъий интеллект орқали фойдаланиб, одамлардан турли баҳоналар билан пул ва ёрдам сўралаётган ҳолатлар кузатилмоқда.


“Сунъий интеллект бизга енгиллик яратиш учун чиққан бўлиши мумкин. Лекин уни яхши мақсадда ишлатаётганлар ҳам, ёмон мақсадда фойдаланаётганлар ҳам бор. Менинг ёки бошқа бирор инсоннинг суратини қўйиб, ёрдам, пул ёки бошқа нарса сўрашса, ишонманглар. Ҳозир гадойчиликнинг бошқа бир тури чиқяпти”, дейди хонанда.


У фуқароларни ҳар қандай маълумотни текширмасдан туриб ишонмасликка чақирди. Таъкидланишича, агар унинг номидан бирор мурожаат тарқатилса, у албатта расмий саҳифалари орқали эълон қилинади.
“Расмий саҳифаларимизда ўзимиз чиқиб гапирмагунча, ҳеч қандай хабарга ишонманглар. Пул ўтказманглар. Аввал суриштиринг, кейин ёрдам беринглар”, деди Усмонова.


Хонанда сунъий интеллект ёрдамида турли туҳматлар, сохта имтиёзлар ва фирибгарлик схемалари ҳам тарқатилаётганини қайд этиб, жамоатчиликни ҳушёрликка чақирди. Унинг таъкидлашича, ахборот маконидаги бундай таҳдидларга қарши курашишда фуқароларнинг огоҳлиги муҳим аҳамиятга эга.

    Бошқа янгиликлар

    “Гадойчиликнинг бошқа бир тури чиқяпти” — Юлдуз Усмонова сунъий интеллект орқалиги фирибгарликлардан огоҳлантирди - Darakchi.uz