АсосийСиёсат

1 сентябрдан ногиронликни белгилаш осонлаштирилади

Янги тартиб эксперимент тариқасида амалиётга жорий этилади.

'1 сентябрдан ногиронликни белгилаш осонлаштирилади'ning rasmi

Қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 — фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;

 — тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;

 — “Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;

 — шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;

 — 2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

    Бошқа янгиликлар