АсосийСиёсат

Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинларининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида спортга қаратилаётган эътибор, ёшлар эришаётган ютуқлар ҳамда янги селекция тизимининг аҳамиятини таъкидлади.

'Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”'ning rasmi

Тошкентдаги янги Олимпия шаҳарчасида илк бор ўтказилаётган Президент Олимпиадаси мамлакат бўйлаб 100 мингдан ортиқ ёш спортчиларни бирлаштирди. Давлат раҳбарининг айтишича, сўнгги йилларда спорт инфратузилмаси кескин кенгайиб, мураббийлар маоши кўпайган, 250 дан зиёд янги спорт иншоотлари барпо этилган.

Мирзиёев ёшлар жаҳон ареналарида эришаётган натижаларни алоҳида қайд этди: Париж Олимпия ва Паралимпия ўйинларидаги 13-ўрин, Жаҳон универсиадаси ва минтақавий мусобақалардаги муваффақиятлар, футбол бўйича илк бор жаҳон чемпионатига чиқилган тарихий йўлланма, шунингдек, 19 ёшли Жавоҳир Синдоровнинг жаҳон кубогини қўлга киритгани бунга мисол сифатида тилга олинди.

Президентга кўра, Президент Олимпиадаси мутлақо янги селекция тизимини шакллантириб, иқтидорли ёшларни миллий терма жамоаларга йўналтиришда асосий босқичга айланади. Ғолиблар олий спорт марказларига қабул қилиниб, стипендия билан қўллаб-қувватланади.

Давлат раҳбари ёш спортчиларни жасорат, ҳалоллик ва интизом билан ҳаракат қилишга чорлар экан, давлат томонидан барча шарт-шароитлар яратилишини қайд этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 23.11.2025 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.