АсосийЖамият

“Оталар сўзи” бошловчиси вафот этди

Бу ҳақда журналист Севдо Ниёзова ўзининг Facebook саҳифасида ёзди.

'“Оталар сўзи” бошловчиси вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон телевидениеси фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди.

“Узоқ йиллар телевидение – медиа оламида самарали ижод қилган бу инсон ҳақиқий устоз эди! Умрининг сўнггига қадар ижод қилди! Аллоҳ раҳмат қилсин!” деб ёзган у.

Маълумот учун, Мираббос Мирзааҳмедов узоқ йиллар давомида “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувига муаллифлик қилиб келган.

У, шунингдек, қатор фильмларда ҳам ишлаган. Жумладан, “Юзсиз келин”, “Ким айбдор”, фильмларида ва “Баҳор қайтмайди” фильм-спектаклида режиссёр сифатида ишлаган. Шунингдек, “Аросат” фильмида роль ижро этган.

    Бошқа янгиликлар