АсосийЖамият

Самарқандда дунё тўқимачилик саноати ва мода индустриясидаги  конференция  ўз ишини бошлади

Халқаро конференцияни ёритиш мақсадида жаҳоннинг 15 мамлакатидан 30 дан ортиқ хорижлик журналистлар ташриф буюрган.

'Самарқандда дунё тўқимачилик саноати ва мода индустриясидаги  конференция  ўз ишини бошлади'ning rasmi

Самарқандда дунё тўқимачилик саноати ва мода индустриясидаги  конференция  ўз ишини бошлади.

3 кун давом этадиган тадбир пахтани етиштиришдан тортиб уни қайта ишлашгача бўлган  барча жараёнлар муҳокамасини ўзи ичига олган 7 та панел сессияда олиб борилади.

 "Халқаро анжуманнинг сабабчилари бўлган иккита йирик уюшма  дунёнинг 82 фоиз тўқимачилик корхоналарини ўзида бирлаштиради".

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов.

Ана шундай нуфузли тадбирга мезбонлик қилаётганимизнинг ўзиёқ дунёда юртимиз тўқимачилик саноатига бўлган қизиқиш, ишонч ва эътибор ошиб бораётганидан далолат беради. Бу шунчаки мезбонлик эмас. Тадбир, аввало, тармоқ корхоналарининг жаҳон бозорига янада кенг кириб боришига йўл очади. Яқин йилларгача бизнинг асосий бозоримиз Марказий Осиё давлатлари бўлиб келган. Фаол ҳамкорлик алоқалари ва соҳадаги ривожланишлар туфайли дунё майдонига кириб бордик ва экспортда сезиларли натижаларга эришяпмиз. Тадбиркорларимиз пахта хомашёсини тўлиқ қайта ишлаб, сифатли тайёр маҳсулотга айлантиряпти, энди машҳур брендлар билан тўғридан тўғри ишлашга интиляпмиз. Улар имкониятларимизни билиши учун буни кўриб, танишиши керак. Шу жиҳатдан, халқаро тадбир қайта ишлашда қайси даражага чиққанимиз, тўлиқ қиймат занжири яратилгани ва тайёр маҳсулотларимиз жаҳон бозорида бемалол рақобатга кириша олаётганини кўрсатувчи кўприк вазифасини ўтайди. Анжуманда 260 дан ортиқ хориж компанияси иштирок этаётган бўлса, уларнинг 50 дан зиёди машҳур брендлар. Талабгорларни юртимизда соҳа ривожи учун яратилган шароит, берилаётган имтиёзлар, ишчи кучи ва кафолатланган хомашё, айниқса, қизиқтирмоқда.

"Ўзбекистонда вертикал интеграция ва саноатнинг ривожланишига катта эътибор қаратилган" 

Хитойнинг “Деcор” компанияси директори Майкл Сай

Бизнинг компаниямиз глобал миқёсда кийим-кечак ва акксессуарлар дизайни ҳамда ишлаб чиқариш билан шуғулланади.  Бу мамлакатнинг одамлари менда жуда илиқ таассурот қолдирди. Улар жуда меҳмондўст, самимий. Шаҳардаги тарихий обидаларни кўришга ҳали вақтим бўлмади, аммо йўл-йўлакай уларга кўзим тушди, ҳақиқатан жуда чиройли. 

Халқаро конференсияга келадиган бўлсак, бизники каби компаниялар учун ажойиб платформа бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ерда тармоқнинг кўплаб етакчилари билан фикр алмашиш, ўз ютуқ ва ташаббусларимиз билан ўртоқлашиш имконини беряпти. Янги ҳамкорлик топиш ниятидамиз. Ҳар бир ҳамкорлик компаниямизнинг тўқимачилик саноатидаги умумий ривожланишида муҳим ўрин тутади. Бу рақобат бозорини ўрганишга ҳам ёрдам беради.

Кўмпаниямиз дунёнинг турли давлатлари билан ҳамкорлик қилади. Ҳозирда 21 та офисимиз бор ва уларда турли миллат вакиллари ишлайди. Биз маркетинг, дизайн, ишлаб чиқариш ва логистикани ўзида жамлаган тўлиқ пакетли хизмат кўрсатамиз. Маҳсулотларимизни жаҳоннинг тўққизта давлатига етказиб берамиз. Хитойдан ташқари Ветнам, Ҳиндистон, Мексика, Бангладеш каби мамлакатларда ишлаб чиқариш фаолиятимиз бор. Ўзбекистонни ҳам улар қаторига қўшишни ўйлаяпмиз. Бу диёрнинг тўқимачилик саноатини ўрганиб, бозорга тайёрлигини аниқлагач, стратегия асосида иш бошлашни, соҳага инвестисия киритишни режалаштирганмиз. Ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокаралар олиб боряпмиз.

Назаримизда, Ўзбекистонда вертикал интеграция ва саноатнинг ривожланишига катта эътибор қаратилган. Соҳа вакилларига давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлоқ ҳам эътиборга лойиқ. Бу омиллар мамлакатнинг тўқимачилик саноатида жуда муҳим ўрин тутади. Биз икки томон учун ҳам бирдек манфаатли ҳамкорлик ўрнатмоқчимиз. Энг замонавий тажриба ва технологиялар, катта инвестияларни Ўзбекистонга олиб келишимиз мумкин. Чунки дунёнинг энг йирик чакана савдо брендлари билан ҳамкорлигимиз бор.

    Бошқа янгиликлар