Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 117 175 та қарор қабул қилинган.
Улардан 449 таси бекор қилинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,4 баробар кўп.
Энг кўп бекор қилинган қарорлар сони қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
▪️ Қашқадарё вилояти — 77 та
▪️ Сирдарё вилояти — 63 та
▪️ Бухоро вилояти — 56 та
▪️ Наманган вилояти — 41 та
▪️ Хоразм вилояти — 36 та
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси — 34 та.
Шунингдек, судлар томонидан 8 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган, ёпиқ ҳолда қабул қилинган қарорлар сони эса 36 910 тани ташкил этган.






