АсосийЖамият

Туркия ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиши мумкин

Ўзбекистон делегациясининг яқинда Анқарага амалга оширган ишчи ташрифи доирасида ички ишлар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва меҳнат миграцияларини соддалаштиришга қаратилган муҳим келишувларга эришилди.

'Туркия ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиши мумкин'ning rasmi

Туркия Ички ишлар вазирлигидаги учрашувда вазир ўринбосари Меҳмет Ақташ икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг юқори даражасини таъкидлади. Музокаралар чоғида турк томони Ўзбекистон фуқаролари учун бир қанча асосий ташаббусларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди: • Электрон меҳнат визалари: Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини олишнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш имконияти ўрганилмоқда.

Жойида қонунийлаштириш: Туркияда бошқа виза категориялари бўйича бўлиб турган ўзбекистонликларга мамлакатни тарк этмасдан ишлаш учун рухсатнома бериш имконияти кўриб чиқилади. • Ноқонуний миграцияга қарши кураш: Томонлар икки давлат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни самарали ҳисобга олиш учун ягона электрон маълумотлар базасини яратишда биргаликда иш олиб боришга келишиб олди.

Бундан ташқари, икки давлат Ички ишлар вазирликлари ўртасида ноқонуний миграцияга қарши кураш ва фуқароларни она юртига ташкил этилган ҳолда қайтариш масалаларини тартибга соладиган ҳамкорлик меморандумини имзолашга тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, Туркия Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувда вазир ўринбосари Муса Кулакликая Туркия ва Ўзбекистонни умумий тарих, маданият ва дин бирлаштириб туришини алоҳида қайд этди.

Музокараларда томонлар сиёсий яқинлашув, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган ўзаро манфаатдорликни тасдиқлаб, меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик узоқ муддатли истиқболга эга эканлигини таъкидлашди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 1 кг ош тайёрлаш 100 мингдан ошди'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 22:11

    Ўзбекистонда 1 кг ош тайёрлаш 100 мингдан ошди

    Статистика агентлиги ҳудудлар кесимида энг қиммат ва энг арзон ошлар рўйхатини тақдим этди.

    'Тошкентда ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 17:12

    Тошкентда ЙТҲ содир бўлди

    Changan ва Equinox автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

    'Энг кўп ҳоким қарорлари бекор қилинган ҳудуд — Қашқадарё'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 14:56

    Энг кўп ҳоким қарорлари бекор қилинган ҳудуд — Қашқадарё

    Сўнгги 9 ойда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 117 мингдан ортиқ қарор қабул қилинган.

    'Энди пақилдоқ отганлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 13:37

    Энди пақилдоқ отганлар жаримага тортилади

    Эндиликда пақилдоқ отганлар БҲМнинг 25 баробари миқдорида жаримага тортилиши айтилди.

    'Абдулла Қодирий кўчасидаги дарахтлар ҳолати бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 11:40

    Абдулла Қодирий кўчасидаги дарахтлар ҳолати бўйича изоҳ берилди

    Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда хиёбонда тупроқ даражасининг кўтарилиши дарахтларнинг ҳолатига хавф туғдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    'Аҳолига яқин жойлашган "заправка"лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 09:23

    Аҳолига яқин жойлашган "заправка"лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади

    Кўчириш ишлари 2026 йил 1 апрелга қадар давом этиши кутилмоқда.