АсосийЖамият

Ўзбекистонда 1 кг ош тайёрлаш 100 мингдан ошди

Статистика агентлиги ҳудудлар кесимида энг қиммат ва энг арзон ошлар рўйхатини тақдим этди.

'Ўзбекистонда 1 кг ош тайёрлаш 100 мингдан ошди'ning rasmi

Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш 100 минг сўмдан ошди.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2025 йил октябрь ҳолатига, энг арзон палов Қорақалпоғистонда — 100 196 сўм, энг қиммати эса Тошкент шаҳрида — 119 423 сўм. Вилоятлар бўйича нархлар 100–119 минг сўм оралиғида шаклланган.

Ҳисоблар тайёр паловнинг бозордаги нархини эмас, балки таомни тайёрлаш учун кетадиган маҳсулот ва хизмат харажатларини акс эттиради.

    Бошқа янгиликлар