АсосийЖамият

Абдулла Қодирий кўчасидаги дарахтлар ҳолати бўйича изоҳ берилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда хиёбонда тупроқ даражасининг кўтарилиши дарахтларнинг ҳолатига хавф туғдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

'Абдулла Қодирий кўчасидаги дарахтлар ҳолати бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Абдулла Қодирий кўчасидаги хиёбонда дарахтлар билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хиёбонда тупроқ даражасининг кўтарилиши дарахтларнинг ҳолатига хавф туғдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фойдаланувчилар дарахт танаси ва илдиз бўғимлари тупроқ билан қопланиб, ҳаво етишмовчилиги ва юқори намлик сабаб чириш хавфи ҳақида хавотир билдирган. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вакиллари бундай хавотирларни асоссиз деб атади.

Уларнинг маълум қилишича, хиёбондаги ишлар давом этмоқда ва улар шаҳар аҳолиси учун қулай ҳамда экологик жиҳатдан фойдали шароитларни яратишга қаратилган. Мутахассисларнинг фикрича, вақтинчалик тупроқ қатлами технологик жараённинг бир қисми бўлиб, тупроқни зичлаш ва кейинчалик ободонлаштириш ишлари учун зарур.

Дендрологларнинг таъкидлашича, вақтинчалик қоплама дарахтларга зарар етказмайди: илдизларга ҳаво етказилиши тўхтатилмаган ва Ўзбекистоннинг қуруқ иқлими чириш хавфини истисно қилади. Барча ишлар якунлангач, баҳор мавсуми бошланишидан олдин дарахтлар атрофидаги тупроқ эҳтиёткорлик билан очилади ва ҳаво ҳамда намликнинг етиб бориши таъминланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 1 кг ош тайёрлаш 100 мингдан ошди'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 22:11

    Ўзбекистонда 1 кг ош тайёрлаш 100 мингдан ошди

    Статистика агентлиги ҳудудлар кесимида энг қиммат ва энг арзон ошлар рўйхатини тақдим этди.

    'Тошкентда ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 17:12

    Тошкентда ЙТҲ содир бўлди

    Changan ва Equinox автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

    'Энг кўп ҳоким қарорлари бекор қилинган ҳудуд — Қашқадарё'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 14:56

    Энг кўп ҳоким қарорлари бекор қилинган ҳудуд — Қашқадарё

    Сўнгги 9 ойда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 117 мингдан ортиқ қарор қабул қилинган.

    'Энди пақилдоқ отганлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 13:37

    Энди пақилдоқ отганлар жаримага тортилади

    Эндиликда пақилдоқ отганлар БҲМнинг 25 баробари миқдорида жаримага тортилиши айтилди.

    'Туркия ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 10:16

    Туркия ўзбекистонликлар учун электрон виза жорий этиши мумкин

    Ўзбекистон делегациясининг яқинда Анқарага амалга оширган ишчи ташрифи доирасида ички ишлар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва меҳнат миграцияларини соддалаштиришга қаратилган муҳим келишувларга эришилди.

    'Аҳолига яқин жойлашган "заправка"лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади'ning rasmi

    Жамият 02.11.2025 09:23

    Аҳолига яқин жойлашган "заправка"лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади

    Кўчириш ишлари 2026 йил 1 апрелга қадар давом этиши кутилмоқда.