АсосийМаданият

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Туркияга ташриф буюрди

Ташрифдан кўзланган мақсад маданият ва музей масалалари учун инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва тажриба алмашишдир.

'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Туркияга ташриф буюрди'ning rasmi

Ўзбек ва турк халқларини азалий дўстлик, биродарлик ва қардошлик ришталари ўзаро боғлаб туради. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Туркияни кўп қиррали ҳамкорлиги йилдан йилга янада кенгайиб, янги босқичга кўтариляпти. Сўз исботи сифатида айтиш мумкинки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Туркия Республикасида бўлиб турибди. 

Ташрифдан мақсад эса халқаро маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишдир. 15 сентябрь куни маданият ва музей муассасалари учун инновацион ечимларни ишлаб чиқиш бўйича ихтисослашган “Outdoors Factory” компанияси ҳамроҳлигида Истанбулдаги бир қатор замонавий музейларга саёҳат ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса музейларда замонавий технологияларни жорий этишдаги энг яхши амалиётларни ва уларнинг маданий меросни сақлашга таъсирини ўрганишдан иборат.

Ҳозирги замонавий технологиялар ёрдамида маданий мерос ва қадриятларни кенг жамоатчилик, жумладан, ёш авлод учун қизиқарли тарзда тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Делегация аъзолари Византия даврининг қадимий ерости иншоотларидан бири бўлган Шерефийе ерости сардобаси (Şerefiye Sarnıcı) билан танишишди. Бу иншоот император Феодосий II (401–450 й.) даврида Константинополда сув сақлаш учун қурилган. Ҳозирги кунда бу ерда сув таъминоти тарихи ҳақида визуал ҳикоя қилувчи 3D мэппинг технологияси асосидаги ўзига хос объект мавжуд. Шунингдек, делегация ҳашаматли Айя София ибодатхонаси, Кўк масжид, Тўпқопи саройи, қадимги Эфес шаҳри ва Галикарнас мақбараси каби машҳур тарихий ёдгорликларнинг кичик моделларини намойиш қилувчи Очиқ осмон остидаги миниатюралар музейида ҳам бўлишди. Музей ташриф буюрувчиларга бу муҳим иншоотларнинг моделларини бир жойда кўриш ва тарихга қисқача сайр қилиш имконини тақдим этади.

“Deneyap Technology Atölyesi” интерактив музейи болалар ва ёшлар учун таълим дастурининг бир қисми бўлиб, янги технологиялар, дастурлаш ва сунъий интеллект ёрдамида фан ва маданиятни ўрганишга имкон беради.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакиллари музей экспозицияларида замонавий технологияларни жорий этишнинг маданий меросни сақлаш ва унинг янги шаклларини яратишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.

Музей раҳбарлари ва Outdoors Factory раҳбари Синан Турамон билан ўтказилган муҳокамаларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида интерактив дастурларни ривожлантириш ва ташриф буюрувчиларни кенгроқ жалб қилиш учун технологиялардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

“Ҳозирги замон маданий меросни сақлаш ва оммалаштириш учун янги ёндашувларни талаб қилади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг асосий вазифаси – бой мазмун билан тўлдирилган ва замонавий технологиялар билан уйғунлаштирилган контентлар яратишдир. Замонавий музейлар фақатгина артефактларни сақлаш жойлари эмас, балки ташриф буюрувчилар билан интерактив мулоқот қилиш учун фаол майдондир. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган бу маданий-гуманитар мегалойиҳага бу каби технологияларни жорий қилиш ислом маданий меросини янги авлод ва кенг оммага қизиқарли тарзда тақдим этишда янги йўлларни очади”, – деди Фирдавс Абдухолиқов. – “Бу ёндашув кўп асрлик анъаналарни замонавий технологиялар орқали сақлаш ва ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлади”.

Делегациянинг Туркияга ташрифи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Истанбул музейлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, маданият ва инновациялар соҳасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар эшигини очади. “Делегациянинг Истанбулга ташрифи доирасида ИРСИКАда медиа тадбир, шунингдек, қатор музейларга ташриф, меморандумлар имзолаш ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази концепциясини янги мазмун билан бойитишга кўмаклашадиган келишувларни тузиш режалаштирилган”, – деди марказ раҳбари.

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Британияда “Ипак йўллари” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Маданият26.09.2024 08:34

    Саида Мирзиёева Британияда “Ипак йўллари” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди

    Кўргазмада Ўзбекистон музейларидан тўпланган, тарихий ва маданий меросимизни акс эттирувчи қимматли осори атиқалар намойиш қилинади.

    'Британияда “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди'ning rasmi

    Маданият24.09.2024 09:27

    Британияда “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди

    Кўргазма 26 сентябрдан 23 февралга қадар ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.

    'Ўзбекистон давлат филармониясининг 88-консертлар мавсуми очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди'ning rasmi

    Маданият18.09.2024 22:46

    Ўзбекистон давлат филармониясининг 88-консертлар мавсуми очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

    Самарали меҳнат қилган бир қатор ижодкорлар “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

    'Юлдуз Усмонова Россияда мукофотланди'ning rasmi

    Маданият18.09.2024 18:17

    Юлдуз Усмонова Россияда мукофотланди

    Хонанда Уфадаги ижодий форумда қатнашди.

    'Санкт-Петербургдаги Х халқаро маданий форумда  Озодбек Назарбеков ўзбек тилида нутқ сўзлади'ning rasmi

    Маданият13.09.2024 20:14

    Санкт-Петербургдаги Х халқаро маданий форумда Озодбек Назарбеков ўзбек тилида нутқ сўзлади

    Форум иштирокчиларининг барчаси рус тилида нутқ сўзлаётган вақтда Маданият вазири ўз она тилида нутқини давом эттирди.

    'Машҳур бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида оламдан ўтди'ning rasmi

    Маданият09.09.2024 06:50

    Машҳур бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида оламдан ўтди

    Бу ҳақда ўғли Юсуфхон Нурматов маълум қилди.