АсосийМаданият

"Севимли" телеканалида намойиш этилган "Қизим" сериали энди Қозоғистон телеканалида эфирга узатиляпти

Сериални намойиш этиш ҳуқуқини мамлакатнинг йирик телеканали ҳисобланмиш "Қозоғистон" канали қўлга киритди.

'"Севимли" телеканалида намойиш этилган "Қизим" сериали энди Қозоғистон телеканалида эфирга узатиляпти'ning rasmi

1 октябрдан бошлаб Қозоғистон Республикасида машҳур ўзбек сериали “Қизим” (“Менинг қизим”) намойиш этила бошлади. Сериални намойиш этиш ҳуқуқини мамлакатнинг йирик телеканалларидан бири — “Қозоғистон” телеканали эксклюзив тарзда қўлга киритди.

“Қизим” Ўзбекистондаги энг йирик продакшн компанияларидан бири — Cinemedia томонидан суратга олинган бўлиб, аввалроқ “Севимли” телеканали орқали эфирга узатилган ва томошабинлардан юқори — 10/10 рейтингни олган.

Сериал 2024 йилда экран юзини кўрган бўлиб, 80 қисмдан иборат бир мавсумни ўз ичига олади. Режиссёр — Самидхон Лутфуллаев, сценарий муаллифи — Гўзал Муҳаммедова. Асарда Раъно Шодиева, Раъно Зокирова, Жавоҳир Зокиров, Меҳриддин Раҳматов каби машҳур актёрлар иштирок этган.

Драма уч аёл — Диёра, Гавҳар ва Нигина ҳаётида юз берадиган синовлар, мураккаб танловлар ва инсоний қадриятлар ҳақида ҳикоя қилади. Сериал севги, оилавий муносабатлар ва ахлоқий қарорларнинг оқибатларини ёритиб, томошабинларни чуқур мушоҳадага чорлайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

    'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

    Маданият 19.01.2026 12:08

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 11.01.2026 03:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

    Маданият 27.12.2025 13:57

    BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

    Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

    'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

    Маданият 20.12.2025 10:53

    Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

    Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.

    'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

    Маданият 19.12.2025 13:33

    Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

    Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.