АсосийМаданият

Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

'Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистонлик моҳир актёр, режиссёр, ҳажвий қўшиқлар ва сўз устаси Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 26 сентябрь куни Маданият вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Шерқўзи Ғозиев 1950 йилнинг 8 май куни Фарғона вилояти Бувайда тумани Чиркай қишлоғида таваллуд топган. Тошкент политехника институтининг қурилиш факультетини тамомлаган.

1971 йилда Йўлдош Охунбобоев номидаги Ёш томошабинлар театрига актёр сифатида ишга таклиф этилган. Шу йили Островский номли институтининг актёрлик бўлимига сиртдан ўқишга кириб, 1976 йили муваффақиятли тугатган. 1970 йилдан “Телеминиатюралар театри”да роллар ижро этишни бошлаган. Санъатга қизиқиш уни Ўзбек давлат филармониясига етаклаган ва 1978 йилдан филармонияда ишлай бошлаган.

1990 йилда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигида суратга олинган “Чангалзор қироли” фильмида зоотехник ролини ижро этган. Шундан сўнг, 1992 йилдан “Шерхан” студиясини очиб, ҳиндлар билан ҳамкорликда 2006 йилда “Шерхан тракторчи” кинокомедияси, 2008 йилда “Ёлғиз эмассан” мелодрама фильмларини тасвирга олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

    'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

    Маданият 19.01.2026 12:08

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 11.01.2026 03:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

    Маданият 27.12.2025 13:57

    BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

    Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

    'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

    Маданият 20.12.2025 10:53

    Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

    Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.

    'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

    Маданият 19.12.2025 13:33

    Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

    Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.