АсосийСиёсат

Ўзбекистонда “Саноат ипотекаси” асосида 170 млн долларлик 7 та лойиҳа ишга туширилади

Энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхонада 1 ноябргача энергоаудитни якунлаб, йилига 300 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилишни таъминлаш топширилди.

'Ўзбекистонда “Саноат ипотекаси” асосида 170 млн долларлик 7 та лойиҳа ишга туширилади'ning rasmi

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишгача 400 га яқин ишлаб чиқарувчи, қурувчи ва лойиҳа ташкилотларининг фикри ўрганилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Уларнинг кўпчилиги соҳадаги бюрократия ва ортиқча харажатлар, маҳсулотлар таннархи ва сифатига эътироз билдирган. Тадбиркорларга тўғри шароит яратиб берилса, уларнинг ўзи шаффоф ишлашдан манфаатдор. Тадбиркорлар рейтинги жорий қилингандан кейин, 11 мингта қурувчи ва ишлаб чиқарувчи қуйи ўриндан юқори ва ўрта ўринга кўтарилди. 

Улардаги 90 мингта иш ўрни “соя”дан чиқди, ўртача ойлик 1,4 баробар ошди. Лекин, соҳада “яширин иқтисодиёт” юқорилигича қолаётгани қайд этилди.

Сўнгги етти йилда қурилиш материаллари соҳасига 9 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 5 мингга яқин янги корхона ишга тушди, 94 мингта доимий иш ўрни яратилди. Ишлаб чиқариш 2 карра ўсди, йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган корхоналар 150 тадан ошди.  Сўнгги беш йилда қурилишлар ҳажми ҳам 2 баравар кўпайди. 

Шу билан бирга, 650 миллион долларлик янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига қурилишдаги импорт улушини 31 фоиздан 25 фоизга туширишга эришилди. Қурилиш материаллари экспорт бозори ҳам 58 тага етди, хорижда 20 дан ортиқ савдо омборлари, 50 дан зиёд савдо дўконлари очилди. Лекин, салоҳияти, маҳсулотига бозорда талаб юқори бўлган ушбу соҳа учун бу кўрсаткичлар камлиги кўрсатиб ўтилди.

Биргина қўшниларимизнинг ўзи бизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 2 миллиард долларлик қурилиш материалларини бошқа давлатлардан импорт қилаяпти. Бизда ҳалигача лак-бўёқ, гулқоғоз, ПVXдан қувур ва фитинглар, пол қопламаси, пардозбоп тош, сантехника каби ишлаб чиқариш йўлга қўйилган товарлар импорт бўлмоқда.

Яна бир мисол – биноларнинг фасад қисмида фибро толали панелдан фойдаланиб, энергия сарфини яна 10 фоизга камайтириш мумкин. Муҳими, фибро толали панеллар нархи оловга чидамли бошқа фасад қопламаларига нисбатан 20 фоизгача арзон. Бу маҳсулотни ишлаб чиқаришда асосий компонент ҳисобланган – цемент ва бойитилган қум ўзимизда етарли.

Мутасаддиларга бундай энергия тежамкор замонавий қурилиш материаллари лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. “Саноат ипотекаси” асосида автоклав газобетон, фибротцемент панел, геотекстиль, базалт каби янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 170 миллион долларлик 7 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш икки йилда 1,2 карра ошган бўлса-да, кўрилган чоралар ҳисобига энергия сарфи 1,3 баробар, энергия сиғими 1,6 баробар камайди.

Бугунги кунда илғор хорижий корхоналар ишлатиб бўлинган иссиқлик энергиясидан қайта фойдаланиш орқали электр ишлаб чиқариш технологиясини фаол қўлламоқда.

Мисол учун, Навоийдаги “Қизилқумцемент” печларни, иссиқлик алмашиш ускуналарини реконструкция қилиб, йилига 37 миллион киловатт соат электр иқтисод қилди.

Мутасаддиларга энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхонада 1 ноябргача энергоаудитни якунлаб, йилига 300 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилишни таъминлаш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.