АсосийСиёсат

Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.

'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Йиғилишда Қашқадарё ва Сурхондарёдаги икки туман — Денов ва Чироқчининг ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарлари вазифасидан олинди.

Денов туманида камбағал оилалар билан иш олиб бориш сусайтирилгани, 1200 та оила даромади яхшиланмагани қайд этилди. Чироқчи тумани эса тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган 309 млрд сўм ресурсдан самарали фойдаланмагани учун танқид қилинди.

Йиғилишда Сурхондарёнинг Узун тумани эса намунавий ҳудуд сифатида тилга олинди. Туманда хорижий инвестиция жалб этилиб, ўнлаб корхоналар ишга туширилган, микролойиҳалар орқали минглаб аҳоли даромадли бўлган. Натижада камбағаллик кўрсаткичи йил бошидан 10,5 фоиздан 3 фоизгача пасайгани маълум қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Камбағалликни қисқартириш бўйича масъулиятсизлик: 261 нафар раҳбар ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:31

    Камбағалликни қисқартириш бўйича масъулиятсизлик: 261 нафар раҳбар ишдан олинди

    Йил бошидан буён 750 дан ортиқ мутасаддига чора кўрилди, 400 минг оғир аҳволдаги оила диққат марказида қолмоқда.

    'Экология энди иккинчи даражали масала эмас'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:44

    Экология энди иккинчи даражали масала эмас

    Ўзбекистонда экологик сиёсат янги босқичга кўтарилди.

    'Экология ва туризм бошқаруви тубдан ислоҳ қилинади — Президент фармони'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:40

    Экология ва туризм бошқаруви тубдан ислоҳ қилинади — Президент фармони

    Ўзбекистон Республикаси Президенти экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган, самарали бошқарув тизимини яратишга қаратилган муҳим фармонни имзолади.

    'Ўзбекистон Афғонистонга 2026 йилда ҳам электр етказиб беради'ning rasmi

    Сиёсат 18.11.2025 09:33

    Ўзбекистон Афғонистонга 2026 йилда ҳам электр етказиб беради

    Энергетика вазирлиги 2026 йил учун электр энергияси экспорти бўйича янги шартнома имзоланганини маълум қилди.

    'Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Шовот–Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасини ишга туширдилар'ning rasmi

    Сиёсат 17.11.2025 14:13

    Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Шовот–Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасини ишга туширдилар

    Олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов “Шовот–Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасини расман ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.