Ўтган 5 йилда мактаб таълимида, таъбир жоиз бўлса, локомотив вазифасини бажарадиган 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев раислигида соҳа вакиллари билан таълимда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган мулоқотда маълум қилинди.
Ана шу мактаблар дастурлари асосида табиий ва аниқ фанлар бўйича замонавий дарсликлар яратилмоқда.
Энг муҳими, бу мактаблар аниқ самара бера бошлади. Ушбу мактабларни битирган 100 нафар йигит-қиз дунёнинг ТОП-100 олийгоҳларида таҳсил олмоқда.
Президент мактабларидаги баҳолаш тизими ҳозир 500 та умумтаълим мактабида қўлланмоқда. Баҳолашни самарали йўлга қўйган 66 та мактаб жамоасига 40 фоизгача устама тўланмоқда.
Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни селекция йўли билан танлаб олиш бўйича илгари бўлмаган янги тизим йўлга қўйилди.
Натижада бу йилнинг ўзида халқаро фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз 122 та медални қўлга киритди.
Мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш даражаси сўнгги 7 йилда 4 карра ошди.
Бу йил 310 минг нафар ўғил-қизларимиз олийгоҳ талабалари бўлди. Ана шу ёшларнинг қарийб ярми қизлардир.
Бундай натижа илгари ҳеч қачон бўлмаган.