АсосийЖамият

Имом Бухорий мажмуаси бир кунда неча нафар меҳмонга хизмат кўрсата олиши очиқлнади

Давлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифида ушбу маълумот ҳақида сўз борди.

'Имом Бухорий мажмуаси бир кунда неча нафар меҳмонга хизмат кўрсата олиши очиқлнади'ning rasmi

Бугун, 25 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Давлат раҳбари Самарқандга ташрифини таомилга кўра, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Президент ташаббуси билан мазкур мажмуа буюк муҳаддис бобомизнинг ислом оламида тутган юксак мавқейи, улкан салоҳиятига муносиб тарзда қайтадан бунёд этилди. Умумий майдони 45 гектарни ташкил этадиган ҳудудда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қурилди. Зиёратгоҳнинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган.

Бу жой фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши, Имом Бухорийнинг буюк изланишлари, билими ҳамда камолоти зиёратчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши кераклиги эътиборга олиниб, мажмуада инновацион музей ташкил этилди. У ислом оламида муҳаддислар султони дея эътироф этилган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади.

Мажмуа аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозир 65 минг нафар меҳмонга халқаро стандартларга мос хизмат кўрсатиш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, ҳудудда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби жойлашган.

Зиёратгоҳ атрофида 570 миллиард маблағ сарфланиб, меҳмонхоналар ва савдо-сервис нуқталари ташкил этилди. Бунда 1 та тўрт юлдузли, 2 та уч юлдузли ҳамда 22 та оилавий меҳмон уйи қурилган. Мазкур объектлар тўлиқ коммуникация тармоқлари билан таъминланиб, ҳудуди ободонлаштирилган. 2026 йилга қадар ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда автотураргоҳларни ташкил этиш режалаштирилган.

Давлат раҳбари Имом Бухорий зиёратгоҳи халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин намунаси бўлганини таъкидлаб, мажмуада айни пайтда олиб борилаётган сўнгги ободонлаштириш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:15

    Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди

    Қонунчилик палатаси автомобилнинг босиб ўтган йўлини камайтириб кўрсатиш ёки одометрни алмаштириб, бу ҳақда харидорни хабардор қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни қўллаб-қувватлади.

    'Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда

    Бувайда туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини расмийлаштирмоқчи бўлган экология инспектори ҳоким ўринбосари томонидан зўравонлик билан тўхтатилгани билдирилди.

    'Олий таълимда контракт тўловлари бўйича янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:38

    Олий таълимда контракт тўловлари бўйича янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда талабалардан талаб қилинадиган дастлабки контракт тўлови ярмидан икки бараварга қисқартирилиб, тўловлар муддати янада қулай тарзда қайта тақсимланди.

    'Ўзбекистоннинг барча масжидларида ёмғир сўраб “истисқо” намози ўқилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:34

    Ўзбекистоннинг барча масжидларида ёмғир сўраб “истисқо” намози ўқилади

    Куз фаслида ёғингарчилик кузатилмаётгани сабабли Муфтий Нури­ддин Ҳолиқназар ташаббуси билан жума намозидан кейин бутун мамлакат бўйлаб ёмғир сўраб дуо ва икки ракат истисқо намози адо этилади.

    'Туркияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Маркази тақдимоти бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Туркияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Маркази тақдимоти бўлиб ўтди

    Истанбул шаҳрида Туркия Миллий саройлар бошқармасининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум доирасида минтақадаги энг йирик маданий-маърифий лойиҳалардан бири — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Марказининг фаолияти тақдим этилди.

    'Тошкентда экологик вазият бўйича махсус комиссия тузилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:07

    Тошкентда экологик вазият бўйича махсус комиссия тузилди

    Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашуви фонида тезкор чораларни белгиловчи фармон имзолади.