АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

'Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Қозон шаҳрига ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Президентлар фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувларни давом эттириш зарурлигини қайд этдилар.

Геология ва минерал ресурсларни қазиб чиқариш, электротехника, машинасозлик, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма маданий-гуманитар тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 21:31

    Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди

    Ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишиб олинди.

    'Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 20:02

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири билан учрашув ўтказди

    Учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 18:50

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига етиб борди

    Бугун Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ҳамда БРИКС саммитининг протокол тадбирларида иштирок этади.

    'Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноятларини фақат прокуратура тергов қилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 18:35

    Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноятларини фақат прокуратура тергов қилади

    Бундай жиноятларни тергов қилиш прокуратура органларининг ваколатига қиритилмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:07

    Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига жўнаб кетди

    Давлати раҳбари БРИКС саммити тадбирларида иштирок этади.

    'Ўзбекистонга 2024 йилнинг тўққиз ойида 23,6 млрд доллар хорижий сармоя киритилди'ning rasmi

    Сиёсат 22.10.2024 22:00

    Ўзбекистонга 2024 йилнинг тўққиз ойида 23,6 млрд доллар хорижий сармоя киритилди

    Президент маҳаллийлаштириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.