АсосийСиёсат

Қозонда БРИКС саммити иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Президенти "БРИКС плюс" форматидаги саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

'Қозонда БРИКС саммити иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги БРИКС саммитида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини қутлаш маросимида қатнашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

"Казань Экспо" халқаро кўргазмалар марказида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Маросимда бир қатор мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбирдан сўнг тантанали қабул маросими ўтказилди.

Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистон етакчиси "БРИКС плюс" форматидаги саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

    Бошқа янгиликлар