Ливан Миллий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Исроил Ливан пойтахтининг Ҳизбуллоҳ ҳаракати жойлашган жанубий чеккаларига камида 17 марта зарба берган. Бу ҳақида zamon.uz хабар берди.
Ливан матбуоти ҳаво ҳужумини можаро бошланганидан бери кузатилган “энг шафқатсиз ҳужум” деб атади.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум хусусан Эл-Лейлаки ҳудудига қаратилган бўлиб, у ерда олтита бино, жумладан, турар-жой мажмуаси вайрон бўлган. "Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши, жумладан, бир бола яраланди", дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.