АсосийЖамият

Сўнгги 9 ойда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга саёҳат қилгани очиқланди

Статистика агентлиги бу борадаги маълумотларни тақдим қилди.

'Сўнгги 9 ойда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга саёҳат қилгани очиқланди'ning rasmi

Статистика агентилиги маълумотига кўра, жорий йил январь ойидан то сентябрь ойигача 4,5 млн нафар ўзбекистонликлар чет элга боришди.

Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 4 588,3 минг нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет елга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 208,6 минг нафарга ёки 35,8 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туристик мақсадларда чет елга кетган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Қирғиз Республикаси – 2 159,5 минг нафар;

Тожикистон – 895,1 минг нафар;

Қозоғистон – 719,9 минг нафар;

Россия – 222,9 минг нафар;

Туркия – 180,9 минг нафар;

Саудия Aрабистони – 121,9 минг нафар;

БAA – 90,3 минг нафар;

Миср – 32,1 минг нафар;

Қувайт – 20,0 минг нафар;

Жанубий Корея – 17,5 минг нафар;

бошқа давлатлар – 128,2 минг нафар.

    Бошқа янгиликлар