АсосийЖамият

Қозонлар ичидаги 190 кг гашиш тўхтатиб қолинди

Сурхондарёда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги наркотик моддалар контрабандаси фош этилди.

'Қозонлар ичидаги 190 кг гашиш тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Гиёҳвандлик воситалари юк автомашинасидаги қозонлар ичига яширилган ҳолда олиб кирилаётгани аниқланган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу ҳолатга чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Термиз автойўл халқаро ўтказиш пункти орқали Афғонистондан кириб келган, олдиндан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги Hyundai юк автомашинаси чуқур текширувдан ўтказилган.

Текширув жараёнида юкхонадаги 750 дона афғон қозонларининг 210 донаси ичига яширилган, умумий оғирлиги қарийб 190 кг 800 грамм бўлган “гашиш” моддаси борлиги фош этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур юк Марказий Осиё давлатларидан бирига юборилиши режалаштирилган бўлган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар