АсосийДунё

Мексикада автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодиса оқибатида 24 киши ҳалок бўлган.

'Мексикада автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Мексиканинг Сакатекас штатида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлгани ва яна беш кишининг жароҳатлангани ҳақида штат губернатори Девид Монреаль маълум қилди.

“Бугун эрталаб Сакатекас-Агуаскалентес автомагистралида содир бўлган ЙТҲдан чуқур қайғудаман. Афсуски, 24 киши ҳалок бўлди ва 5 нафар киши жароҳатланди. Воқеа жойига барча хавфсизлик ва фавқулодда хизматлар сафарбар қилинган”, деб ёзди Монреаль Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ЙТҲ Сакатекас-Агуаскалентес трассасида содир бўлган. Йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетиб жарга қулаган. Қурбонлар ва жабрланганларнинг шахси ҳақида маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар