АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди

Ўсмирнинг отаси фарзанди эрталаб оила аъзоларининг рухсатисиз уйга тегишли автомобилни олиб чиқиб кетганини билдирган.

'Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 9-синфни битирган ўсмир бошқарувидаги BYD русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 15 июнь куни эрталаб содир бўлган. Тошкент шаҳридаги 64-мактабнинг 9-синфини битирган икки нафар ўқувчи давлат рақам белгиси ечиб қўйилган BYD автомобилида йўлга чиққан.

Ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган ўсмир ҳаракатланиш вақтида транспорт воситаси бошқарувини йўқотиб, "Yutong" русумли йўловчи автобусининг орқа қисмига келиб урилган.

ЙҲХХ маълумотига кўра, ҳодиса вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ўсмирнинг отаси фарзанди эрталаб оила аъзоларининг рухсатисиз уйга тегишли автомобилни олиб чиқиб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйганлиги учун унинг отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар