АсосийСиёсат

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади

Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади.

'Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади'ning rasmi

Президент иштирокидаги йиғилишда қайд этилишича, бу йил Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон туманларида амалга оширилган ишларнинг ижобий натижалари асосида “Камбағалликдан фаровонлик сари” комплекс дастури қабул қилинган эди.

Эндиликда кўп қиррали ёндашувлар асосида камбағал оилаларнинг аъзоларига сифатли таълим бериш, уларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш, соғлиғини яхшилаш, психологик ёрдам кўрсатиш бўйича индивидуал кўмак бериш пакетлари бўлиши белгиланди.

2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий комплексининг асосий вазифаси этиб белгиланади.

Шу мақсадда камбағал оилалар болалари мактабларда чет тили, касб-ҳунар ва IT бўйича бепул билим олиши учун 500 миллиард сўм ажратилади. Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади.

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга жами 46,5 триллион сўм маблағ сарфланади.

Ҳукумат 2030 йилгача ишсизликни халқаро эътироф этилган даража – 5-6 фоиздан оширмаслик бўйича долзарб вазифаларни ҳам самарали ҳал этиши лозимлиги таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:06

    Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

    Абдулла Арипов номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

    'Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:10

    Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

    Инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

    'Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:06

    Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент

    Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод қатор масалалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

    'Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:53

    Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади

    Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

    'Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2024 12:01

    Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент

    Давлат раҳбари юқори палатани бу бўйича ислоҳотга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.

    'Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.11.2024 11:53

    Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди

    Мавлуда Ходжаева спикернинг биринчи ўринбосари, Раҳимжон Ҳакимов спикер ўринбосари этиб сайланди.