- Агар танлаган тонал асосингиз тери рангидан тўқроқ бўлса, унга бироз юмшатувчи крем қўшиб очроқ тус беришингиз мумкин.
- Кўз остидаги қопчаларни пардоз ёрдамида бекитаман десангиз, консиллерни учбурчак қилиб суртинг.
- Киприкларни қайиргач, натижа узоқроқ сақланиб қолишини истасангиз, мосламани фен ёрдамида бироз қиздириб олинг.
- Кўзлардаги чарчоқни яшириш учун пастки қовоққа оқ рангдаги қалам суртинг.
- Сочларингиз кўпроқ кўринишини истасангиз, фарқ орасига жилосиз сочингиз рангига мос тень суртинг.
- Юмшатувчи кремингиз тезроқ сингишини истасангиз, суртишдан аввал юзни енгил шапатилаб қўйинг.
- Ялтироқ лакингизни жилосизлантиришни истасангиз, унга бироз маккажўхори унидан қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
- Лабга жило берувчи бўёғингизга 1-2 томчи ялпиз мойидан қўшсангиз, лаб ҳажмини каттароқ кўрсатади.





