АсосийСиёсат

IUCNнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади

Ар-Риёд шаҳрида CОP16 конференцияси доирасида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Тошкент шаҳрида ваколатхонасини ташкил этиш маросими бўлиб ўтди.

'IUCNнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади'ning rasmi

Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси кўмагида бўлиб ўтаётган CОP16 конференцияси доирасида мезбон давлат шартномасини имзолаш ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Тошкент шаҳрида ваколатхонасини ташкил этиш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва IUCN бош директори Гретел Агилар имзолади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

IUCNбилан ҳамкорлигимиз қўшма лойиҳа ва тадбирлар орқали ривожланиб бораётганидан мамнунмиз. Тошкентда офиснинг ташкил этилиши ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратишига ишонаман, — деди Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. — Экологик муаммолар чегара билмайди, бу эса кучларни бирлаштириш ва трансчегаравий ҳамкорлик муҳим эканлигини англатади.IUCNнинг Тошкентдаги ваколатхонаси нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Марказий Осиё минтақасига хизмат қилиб, табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришидан мамнунмиз”.

БитимIUCNнинг Ўзбекистондаги фаолияти учун ҳуқуқий асос бўлиб, узоқ йиллик ҳамкорликдаги муҳим босқични белгилаб беради. Республика Иттифоққа 2021-йилда аъзо бўлди. Ҳужжат давлат органлари билан янада самарали ҳамкорликни таъминлайди ҳамдаIUCNнинг Ўзбекистон ва минтақани тизимли ва самарали ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини қўллаб-қувватлайди.

“Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлайдиган ҳамда мамлакатда ва бутун Марказий Осиёда атроф-муҳит ва иқлим бўйича қўшма ташаббусларга асос соладиган ушбу муҳим воқеадан мамнунмиз, – дедиIUCN Бош директори Гретел Агилар. – Вазирлик ва бошқа ҳамкорлар билан табиатни муҳофаза қилиш, экотизимни тиклаш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишни  орзиқиб кутамиз. IUCN бизга минтақанинг ноёб биологик хилма-хиллик ва қимматли табиий ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатларига янада салмоқли ҳисса қўшиш имкониятини тақдим этгани учун Ўзбекистонга самимий миннатдорлик билдиради”.

IUCNва Экология вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик самарали саъй-ҳаракатларга йўл очади. Ҳамкорлик лойиҳалари қаторигаIUCN, Глобал экологик фонд (ГЕФ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда бошланган ИУCН Минтақавий ягона соғлиқни сақлаш ташаббуси ҳамда Ландшафтлар ва ерларни тиклаш лойиҳаси киради.

Яқин келажакда ГЕФ ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш ва алоҳида қимматли ландшафтларни тиклашни комплекс бошқариш лойиҳасини ишга тушириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳалар долзарб экологик муаммоларни ҳал қилади ва инсоният ва табиат манфаати учун инновацион, кенг кўламли ечимларни рўёбга чиқаради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Абдусалом Азизов президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 04.12.2024 19:40

    Абдусалом Азизов президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

    Музаффар Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

    'Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гроссини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 04.12.2024 19:22

    Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гроссини қабул қилди

    Учрашув якунида тинч атом соҳасини ривожлантириш бўйича кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

    'Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 04.12.2024 15:50

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди

    Йиғилишда тадбиркорларга саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида яна 300 миллион долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    'Фарғона вилоятини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 03.12.2024 18:11

    Фарғона вилоятини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинди

    Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

    'Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.11.2024 09:34

    Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

    Равшанбек Алимов бунга қадар Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.