АсосийЖамият

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди

Ўзбекистонда бундай станцияларнинг умумий сони 19 тага етди.

'Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида яна учта ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи автоматик станция ўрнатилди. Бу ҳақда "Zamin" халқаро фонди ахборот хизмати хабар беради.

Таъкидланишича, мазкур станциялар халқаро фонд ва Гидрометеорология хизмати агентлигининг "Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш" қўшма лойиҳаси доирасида ишга туширилди.

Лойиҳа бошланганидан буён Ўзбекистонда monitoring.meteo.uz миллий платформасининг ягона маълумотлар базасига жами 19 та автоматик станция уланди.

    Бошқа янгиликлар