АсосийЖамият

Таиланд визасини энди электрон тарзда олиш мумкин

1 январдан бошлаб, Таиланднинг хориждаги барча элчихоналари ва бош консуллик муассасаларида электрон виза хизмати жорий этилди.

'Таиланд визасини энди электрон тарзда олиш мумкин'ning rasmi

Таиланд Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб, Таиланднинг хориждаги барча элчихоналари ва бош консуллик муассасаларида электрон виза ("e-Visa") хизмати жорий этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Энди Таиланд визаси олишга мурожаат қилмоқчи бўлган чет эл фуқароси https://thaievisa.go.th/ манзилидаги янги онлайн электрон виза платформаси орқали ариза топшириши керак бўлади.

 Ҳужжатларнинг асл нусхаларини элчихонага топшириш шарт эмас.

Электрон виза аризаси маъқуллангач, аризачига тасдиқловчи электрон почта хабари юборилади. Ариза берувчидан жўнаш портидаги авиакомпанияга ва Таиландда иммиграция хизмати ходимларига тақдим этиш учун тасдиқловчи электрон почта нусхасини чоп этиши сўралади.

    Бошқа янгиликлар