АсосийСиёсат

Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади

Хавфсизлик ва мудофаани мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

'Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида 21 февраль куни Хавфсизлик кенгашининг давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мажлисда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар раҳбарлари, округлар қўмондонлари ҳамда жойлардаги студиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, шунингдек, маҳаллий хокимият органлари масъуллари иштирок этди.

Йиғилиш аввалида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида қилинган ишлар ва уларнинг натижалари ҳамда йўл қўйилган айрим камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Миллий армиямиз замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланаётгани, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

Жаҳон тажрибаси ва таҳлиллардан келиб чиқиб, ички ва ташқи хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича янги жанговар бўлинмалар тузилди, қўшинлар таркиби оптималлаштирилди.

Армияни модернизация қилиш ва замонавий қуроллантиришнинг янги тизими – мудофаа саноати янада ривожлантирилгани, қўшимча корхоналар ташкил қилингани қайд этилди. Қуролли Кучларимиз томонидан 20 дан зиёд мамлакат билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 400 дан ортиқ қўшма машғулотларда юқори кўрсаткичларга эришилганлиги айтиб ўтилди.

Қуролли Кучлар таркибидаги ҳарбий олийгоҳларнинг инфратузилмаси тўлиқ модернизация қилинди, ўқув дастури ва методикаси бугунги кун талабларига мослаштирилди.

Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳам кучайди. Жумладан, 30 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланди, ўтган йил давомида 2 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзлар берилди.

Ватан ҳимоячиларига шароит яратишда ҳарбий-маъмурий секторлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳам иштирок этмоқда. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мактабларда уларни чақирувга қадар бошланғич ҳарбий тайёрлашга эътибор кучайтирилмоқда.

Йиғилишда 2025 йил ва келгуси йиллар учун устувор вазифалар белгиланди.

Миллий армиямизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда замонавий қуролли можаролар, хавфсизлигимизга мавжуд таҳдидлар ва ҳарбий ҳаракатлар театри хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунда турли минтақавий можароларда сунъий интеллект, робот, ракета, дрон ва уларга қарши воситалар кенг қўлланмоқда. Шундан келиб чиқиб, қўшинларда дронлар ва уларга қарши курашиш, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, роботлашган техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмаларни ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан Қуролли Кучларимизнинг жанговар шайлигини таъминлаш, жанговар тайёргарлик кўрсаткичларини янада такомиллаштириш, сунъий интеллектга асосланган қўшинларни автоматлаштирилган ягона бошқариш тизимини яратиш, ҳарбий таълим ва ҳарбий кадрларни тайёрлашда дуал таълимдан фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Армиянинг устуни бўлмиш “Бош сержантлар корпуси” фаолиятини такомиллаштириш, мудофаа саноатини янада ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қуватлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий спорт соҳасига йўналтириш каби муҳим вазифалар белгиланди.

Йиғилишда мудофаа вазири, ҳарбий округ қўмондонлари ва бошқа масъулларнинг ҳисобот ҳамда таклифлари эшитилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби билан суҳбатлашди'ning rasmi

    Сиёсат 21.02.2025 21:17

    Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби билан суҳбатлашди

    Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама мавзулар муҳокама қилинган ва давлатлар ўртасидаги шерикликни кенгайтириш бўйича келишиб олинган.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 21.02.2025 15:04

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Мулоқотда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    'Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бўйича қонун маъқулланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2025 14:40

    Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бўйича қонун маъқулланди

    Жисмоний шахсларнинг ўз номига кредит олишни тўхтатиб қўйиш амалиёти бепул бўлади.

    'Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2025 09:34

    Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлади

    Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакилининг Лондонга ташрифи ташкил этилди.

    'Саудия Арабистони подшоҳи Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғи — кисванинг бир парчасини ҳадя қилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.02.2025 18:36

    Саудия Арабистони подшоҳи Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғи — кисванинг бир парчасини ҳадя қилди

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Кувайт Давлатига илк расмий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.02.2025 18:07

    Шавкат Мирзиёевнинг Кувайт Давлатига илк расмий ташрифи якунланди

    Саммит якунида ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, иқтисодий соҳада 4,9 миллиард долларлик салмоқли келишувлар тўплами имзоланди.