Маккада оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда "Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида инсульт касаллигини бошидан ўтказган Б.М. Ўзбекистонга қайтарилди.
Бош консулхона маълумотига кўра, умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борган юртдошимиз инсультга чалингани сабабли King Abdulaziz Hospital касалхонасига даволаш мақсадида ётқизилган.
Бош консулхона қилинган мурожаат асосида беморнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатди. У 27 февраль Ўзбекистонга қайтиб келди ва даволанишни Тошкентда давом эттирмоқда.