АсосийЖамият

Ўзбекистонда дам олиш кунлари навбат билан ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади

Ҳаво ҳарорати 0-5 даража атрофида бўлади.

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари навбат билан ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, 1 март – шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

2 март – якшанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёғингарчилик бўлади. Марказий вилоятларда ва республика жанубида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқд.

Ҳудуднинг катта қисмида шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилади, аммо ҳали ҳам меъёрий қийматлардан паст бўлади.

Республиканинг шимоли-ғарбий ва чўл ҳудудларида яна совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида якшанба куни кечаси 7-12 даража совуқни, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқни, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқни, кундузи 0-5 илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 28 феврал ва 2 март кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.

    Бошқа янгиликлар