АсосийЖамият

Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилди

Аёл шифохона ҳожатхонасига кирганида кўзи ёриган ва ҳолсизланган ҳолда чақалоғини эҳтиётсизлик билан ҳожатхона тешигига тушириб юборган.

'Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти, Нуробод туманида ички ишлар органлари ходимлари ҳожатхонада туғилган ва унинг ўрасига тушиб кетган чақалоқни қутқарди. Бу ҳақда MY5 телеканалида хабар берилди.

Лавҳада айтилишича, она бешинчи фарзандига ҳомиладор бўлганини ўзи пайқамаган ва шифокор олдига соғлиғидан шикоят қилиб борган. Сўнгра ҳожатхонага кирганида кўзи ёриган ва ҳолсизланган ҳолда чақалоғини эҳтиётсизлик билан ҳожатхона тешигига тушириб юборган. Бола йиғисини эшитган шифокорлардан бири шу атрофда жойлашган ИИБ бўлими профилактика инспекторларидан ёрдам сўраган.

Ички ишлар органлари ходимлари уни чиқариб олиш учун ҳожатхона ёнидан туйнук қазиган. Чақалоқ 2 соат мобайнида ўрада қолиб кетган. Ниҳоят, узоқ уринишлардан сўнг у чиқариб олган.

"Туйнукни ковлаган сари чақалоқ овози эшитилмай қолаётганди. Кейин ҳамма ҳодимлар биргаликда ковлади, тоғли ҳудуд бўлгани учун ер қаттиқ эди. Ҳамма ходимлар киришга тайёр бўлиб турганди, фақат туйнук бироз кичик бўлгани учун мен кирдим. Чақалоқ ёнбош ҳолатда эди, оёғи ва қўли қимирламай қолганди. Чиқариб, дарров биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳамшираларга бердик", деди профилактика инспектори Сардор Сафаров.

Бола 1 март куни туман марказий шифохонасига олиб борилган. Таъкидланишича, айни пайтда унинг ҳолати қониқарли ҳамда шифокорларнинг доимий назорати остида махсус интенсив хонада парваришланмоқда.

"Келганида бола жуда ҳам музлаб қолганди. Ҳозирда аҳволи анча тузук. Онаси ҳам ўзини яхши ҳис қиляпти, берган саволларимизга яхши жавоб беряпти", деди шифокор Фармон Қўшмуродов.

"Қорнимда бўлганини билмаганман, ростан. Қимирлаганини ҳам, умуман, сезмаганман. Токсикоз ҳам бўлмаганман. Поликлинакага шу пайтгача бирор марта борганим йўқ, бўйимда бор, деб мурожаат ҳам қилганим йўқ эди. Тоғда кийикдек сакраб юрганман. 3 кг 700 грамм туғибман, камроқ ҳам эмас. Наҳотки, билмаганман?", деб ҳайрон бўлди аёл.

Таъкидланишича, чақалоққа уни қутқариб қолган ИИО ходимининг исмини қўйишмоқчи.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.