Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда дизель ёнилғиси биржа нархларининг ўсиши чеклаб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Тарқалаётган маълумот юзасидан Рақобатни ривожлантириш қшмитаси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
"Ҳақиқатдан ҳам Рақобат қўмитаси томонидан экин мавсумида дизель ёқилғиси нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2025 йил 26 февралдан бошлаб биржада ташкил этилган алоҳида савдо секциясида фермер хўжаликлари томонидан кичик лотларда сотиб олинадиган дизель ёқилғиси нархини унинг биржа савдосида бошланғич нархига нисбатан ўсиш чегарасини энг кўпи билан 5 фоизгача этиб белгиланди ва бу юзасидан Республика товар хом-ашё биржасига кўрсатма юборилди", - дейилади хабарда.