АсосийЖамият

Японияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди — ДХХ

Қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

'Японияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди — ДХХ'ning rasmi

Бугунги кунда Жанубий Корея, Германия, Буюк Британия, Туркия каби ривожланган давлатларга бориб, юқори даромадли ишларда меҳнат қилаётган фуқароларимиз сони тобора ортиб бормоқда. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. 

Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, меҳнат миграцияси тизимини ислоҳ қилиш мақсадида, 2024 йилнинг 17 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди ва ягона миграция сиёсатини олиб борувчи давлат ташкилоти сифатида белгиланиб, унга фуқароларни хорижга хавфсиз, тартибли ва ташкилий тарзда ишга юбориш ҳамда уларнинг чет элда бўлган даврларида қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш бўйича алоҳида вазифалар юклатилди.

Ҳозирда хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликлари хизмат кўрсатмоқда. 

Лекин, шунга қарамасдан, фуқароларни хорижга ишлаш учун осон ва тез юборамиз дея ишончига кириб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштирмоқчи бўлаётган қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради. 

Аммо, у Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, Япония давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. 

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. 

Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоятининг Олтинкул туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. таниши ўзаро тил бириктириб, пойтахтлик фуқаронинг ишончига киришади.

Улар мансабдор танишлари орқали фуқарони Япония давлатига ишга юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири – яъни, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. 

"Фуқароларимиздан Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликларидан ташқари, ҳар қандай шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан чет элга ишга юбориш бўйича билдириладиган асоссиз таклифларга алданиб қолмасликларини сўраб қоламиз.

Хорижий давлатларга қонуний тартибда ишлаш учун бормоқчи бўлган ватандошларимиз “xorijdaish.uz” электрон платформасидан зарур маълумотларни олишлари мумкин.

Бундан ташқари, Миграция агентлигининг 1282 ёки 71-200-00-61 рақамларига қўнғироқ қилишлари, шунингдек, унинг ҳудудий филиалларига ташриф буюриб мутахассислардан бепул маслаҳатлар олишлари мумкин.

Чет элда ёрдамга муҳтож бўлиб қолган фуқароларимиз эса 17 та давлат ҳудудидан халқаро чиқиш кодлари орқали 1282 қисқа рақамига тўғридан-тўғри бепул қўнғироқ қилиб, амалий ёрдам олишлари мумкин", - дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Макка шаҳрида инсульт бўлган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2025 20:03

    Макка шаҳрида инсульт бўлган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Юртдошимиз Умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борганда ушбу касалликка чалинган.

    'Ургутга темирйўл линияси тортилади'ning rasmi

    Жамият 02.03.2025 14:07

    Ургутга темирйўл линияси тортилади

    Қурилиш ишлари бошланди.

    'Фарғонада Саҳро лочинини сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2025 14:03

    Фарғонада Саҳро лочинини сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди

    Ушбу қуш Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    'Газ бўйича базавий лимитни пасайтириш амалиёти кечиктирилди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2025 12:19

    Газ бўйича базавий лимитни пасайтириш амалиёти кечиктирилди

    Лимит амалдаги 500 кубометрдан 100 кубометрга туширилиши керак эди. Аммо бу жараён апрелгача қолдирилди.

    'Статистика агентлиги қайта ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 02.03.2025 08:58

    Статистика агентлиги қайта ташкил этилади

    Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.

    'Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2025 08:51

    Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида 3 та туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.